Россия БМТ Хавфсизлик кенгашида Украинадаги "референдумлар"ни қораловчи резолюцияга вето қўйди
Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси сифатида жума куни бўлиб ўтган йиғилишда Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларида ўтказилган сохта референдумни қораловчи ва Россия қўшинларини олиб чиқиб кетишни талаб қилувчи S/2022/720 резолюциясига вето қўйди.
АҚШ Россиядан БМТда вето ҳуқуқини олиб қўймоқчи
Хавфсизлик кенгаши ислоҳоти АҚШ нинг иттифоқчилари билан муҳокама қилинади.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши Россиянинг Кременчугдаги савдо марказига ҳужумини қоралади
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Россиянинг Кременчугдаги савдо марказига ракета ҳужуми оқибатида одамларнинг ҳалок бўлишини қоралади.
Путин Россия Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини ўтказди
Унинг барча иштирокчилари ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олишни қўллаб-қувватладилар
«Дунё бу бешлик билан чегараланмаган»: Янги дунё тартиби қандай бўлади?
Бирлашган Миллатлар ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши тизимини ислоҳ қилиш зарурлиги ҳақидаги анжуманда сўзга чиқишида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўзининг бир неча бор айтган гапларини такрорлади, бироқ бу сафар баъзи янги фикрларни ҳам қўшди.
Хитой Гонконг атрофидаги вазиятни БМТ Хавфсизлик Кенгашида муҳокама қилишдан бош тортди
АҚШнинг доимий ваколатхонасининг ушбу ташкилотга берган изоҳидан келиб чиқадики, Хитой Гонгконг атрофидаги вазиятни БМТ Хавфсизлик Кенгашида муҳокама қилишни рад этди. Ўз навбатида, ХХРнинг БМТдаги доимий вакили Чжан Цзюнь твиттерда "Хитой АҚШнинг Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини ўтказиш ҳақидаги асоссиз илтимосини қатъиян рад этади" деб ёзди. Унинг сўзларига кўра, Гонконгнинг миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонуни бу фақат Хитойнинг ички иши.
Уйғур аёл АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши бўлим бошлиғи бўлди
АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Хитой бўлими директори этиб уйғур аёл Элнигор Илтебир тайинланади. Дональд Трамп Маъмуриятининг бу қарори ҳақида Foreign Policy хабар қилади. Миллий хавфсизлик кенгаши – АҚШ президенти ҳузурида ташқи сиёсат ва миллий хавфсизликнинг энг муҳим масалаларини ҳал қилиш, айтиб ўтилган масалалар билан боғлиқ барча асосий идора ва маҳкамалар ҳаракатларини мувофиқлаштириш бўйича маслаҳат берувчи органдир.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши урушлар вақтида жинсий зўравонликка қарши кураш ҳақида резолюция қабул қилди. Россия уни қўллаб-қувватламади
БМТ Хавфсизлик Кенгаши қуролли можаролар ва тўқнашувлар вақтида жинсий зўравонликка қарши кураш ҳақида резолюция қабул қилди. У бундай жиноятларни тергов қилиш ҳамда жабр топган аёллар ва қизларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш заруратини таъкидлайди.
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари қаторида мусулмон давлати бўлмас экан, унда адолат бўлмайди
Туркия президенти Эрдўған БМТ раҳбариятини ҳам, унинг сўзларига кўра, ислоҳотга муҳтож бўлган Хавфсизлик Кенгашини ҳам танқид қилди, деб хабар беради маҳаллий ОАВ. "БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва БМТнинг ўзидан «адолат»га ўхшаган ҳеч нарса кутманг. Адолат изламанг: бу ерда сиз уни топа олмайсиз", - деди турклар етакчиси Анқарада сўзга чиққанида.