БАПОР Ғазога ёрдам беришни тўхтатди
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам ва ишлар тўғрисади агентлиги (БАПОР) ёқилғи ва алоқа йўқлиги сабабли Ғазога озиқ-овқат ва товарлар етказиб беришни тўхтатди, деб хабар беради Еuronews.
Ғазо секторида қуруқликдаги операция кенгайтирилди
Исроил босқинчи кучлари Ғазо шаҳридаги Ал-Шифа касалхонаси яқинида яна бир гаровга олинган кишининг жасадини топганини айтиб чиқди. 19 ёшли аёл аскар жума куни дафн қилинди, деб хабар Еuronews.
Иордания: инсон ҳуқуқлари фаоли АҚШ Ғазодаги геноцидни қўллаб-қувватлагани сабабли мукофотини қайтарди
Иорданиялик инсон ҳуқуқлари фаоли Ҳодил Абдул Азиз бир неча ой аввал АҚШ Давлат департаменти томонидан ўзига берилган "Халқаро Жасоратли аёллар" (International Women of Courage, IWOC) мукофотини АҚШ ҳукуматининг Исроил тажовузкорлиги ва Ғазо секторида фаластинликларни қирғин қилишини қўллаб-қувватлаётганига норозилик сифатида қайтариб берди. Абдул Азиз қарорини Х ижтимоий тармоғида (собиқ Twitter – таҳр.) эълон қилди ва у душанба куни Аммандаги Америка елчихонасига йўллаган расмий мактубида мукофотни "на жасоратни, на адолатни ифодаламайди" деб қайтариб бераётганини айтди.
Исроил ва унинг молиявий аҳволи ҳақида
Исроил шекелининг курси сўнгги 8 йилдаги энг паст даражага тушди (2015 йилдан бери).
Сионистлар нима истаётгани маълум бўлди
БМТ Ғазода очлик ва эпидемия муқаррарлиги ҳақида баёнот берди
Эрон ва Саудия кимга хизмат қилади?
Дунёда 51 та ислом ўлкаси бор. Аҳолиси 1,5 миллиардга тенг. 22 та араб ўлкаси 360 миллион аҳолига эга. Мана шундай катта куч Ғазода биргаликда ҳаракат қилишда келиша олмаяпти. Бунинг сабаблари орасида биринчи фактор Усмоний давлатининг парчаланишидир.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ғазода геноцид бўлаётганини билади
Жаҳон ташкилоти маърузачилари “халқаро тизим геноциднинг олдини олиш учун сафарбар эта олмаганидан” хавотирда.
Ғазодаги Ал-Шифа касалхонасидаги оммавий қабр: 179 шаҳид
Ал-Шифа тиббиёт мажмуаси директори Муҳаммад Абу Салмиянинг айтишича, Ғазо секторидаги тажовузнинг 39-кунида Исроил ҳужумлари қурбонлари ўнлаб одамлар касалхона ҳудудидаги оммавий қабрга дафн этилган.
Ғазо: Ал-Бурақ мактабида ракета ва артиллерия ҳужумлари натижасида 50 киши шаҳид бўлди
Исроилнинг Ғазо секторидаги Ал-Бурақ мактабига берган зарбаси оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Middle East Monitor.
Хамас ҳаракати сионистларнинг Шифо касалхонаси хусусидаги иддаоларининг асосизлигини фош қилди
Хамас ҳаракатининг етакчилардан бири ҳужжат ва факт -далилларни тақдим этиши билан сиоинстик режим армиясининг Шифо касалхонасида Фаластин қаршилик кучларга тегишли қуролларни топилгани ҳақидаги даъвосининг асоссизлигини ошкор қилди.
Эслатиб ўтамиз, сионистик режим расмийлари Фаластин қаршилик кучлари Шифо касалхонасидан ўз қароргоҳи ва қуроллар сиоинст асирларни сақлаш жойи сифатида фойдаланмоқда деб иддао қилганди.
Сионистик режимнинг ОАВАлари ҳам Шифо касалхонаси яқинидаги ердаги ёриқ суратларни чоп этиб бу ёриқ ва люк, Хамас ҳаракатининг ерости штаб-квартираси мавжудлигидан далолат беришини даъво қилишди аммо кейинроқ бу люк ва эшик касахонанинг подвалини вентиляция қилиш билан боғлиқ бўлгани аниқланди.
Фаластин Қаршилик ҳаракати -Хамас нинг юқори мартабали етакчиларидан бири, Усома Ҳамдон Ғазо секторининг Шифо касалхонасида топилган қурол-яроқлар сионистик режим ҳарбийлари томонидан ушбу касалхонага олиб келинганини кўрсатадиган ҳужжатлар ва расмларини қўлга киритдик деб эълон қилди.
Мазкур суратлар эса бу қуролларни касалхонага озиқ-овқат ниқоби остида кирганини кўрсатади, шу туфайли сионистик режим армияси маъмурлари бу қуролларни қаршилик ҳаракатидан ва касалхона ичидан топганларини иддао қилмоқда деб қўшимча қилди Ҳамдон.
Эслатиб ўтамиз, сионистик режим армияси Ғазо бўлгасига ҳаво, ер, денгиз ва артиллерия ҳужумларини бошлаганидан бери бу ҳудуд ва унинг атрофидаги шифохоналар ва турли даволаш марказларини нишнога олмоқда.
Касалхоналар олдида тез тиббий ёрдам машиналарига ҳужум қилиш ва жароҳатланганларини ташишда ва қутқарувчиларни нишонга олиш сионистик режимнинг Фаластин Соғлиқни сақлаш секторига қарши бошқа жиноятларидандир
Ҳозиргача сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига ваҳшиёна ҳужумларида 12 минг нафарга яиқн фаластинлик шаҳид бўлиб 29 мингдан ортиқ жароҳатланган.