close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: Уруш
30.12.2021 12:21

Шаҳар марказига борадиган йўлда бир нечта ҳужумкор колонна, жавоб тариқасида бир ерни ёпирилиб ўққа тутиш, барбод бўлган ҳужум ва якуний қарор - чечен муаммосини армия кучлари билан ҳал қилиш. Бундан роппа-роса чорак аср аввал Муваққат Кенгашнинг Грознийни олишга уриниши барбод бўлди. Уч кундан кейин Россия Хавфсизлик Кенгаши узоқ давом этган қонли кампанияга айланган конституциявий тузумни сақлаш чораларини кўришни маъқуллади.

21.12.2021 02:36

@Karo_Aviation аккаунти хабар беришича, «Атлантик қатъият» (Atlantic Resolve) операцияси доирасида Европага жўнатилган янги вертолетлар партияси Голландиянинг Флиссинген портига етиб келди.

14.11.2021 22:35

25 октябрда АҚШ қуролли кучлари Уммон кўрфазида Эрон нефт танкерини қўлга олишга уринган. Эрон ҲДК бунга йўл қўймади, деб хабар беради Эрон агентлиги Tasnim. Агентлик маълумотларига кўра, АҚШ Эронга қарши жорий қилинган санкциялар режимини назорат қилиши баҳонаси билан Эрон экспорт нефтини ташувчи MV Sothys танкерини қўлга олди ва нефтни кайта юклаш учун бошқа танкер томон йўналтирди.

09.11.2021 02:04

1 ноябрь, душанба куни кечаси ХХР Савдо вазирлиги оилаларни фавқулодда ҳодисалар эҳтиёти шарт шошилинч зарурий буюмларни йиғишга чақирди. Хабардор қилиш давомида ваҳима учун ҳеч қандай сабаб келтирилмаган, бироқ хабар ноодатий кучли ёмғирдан кейин экинларга зарар етказган сабзавот етказиб беришда давом этаётган тўсиқлар ва хавотирлар фонида келди. Табиийки, хитойликлар ҳамма нарсани сотиб олишга даҳшатли куч билан шошилишди.

21.10.2021 17:10

 Яманда 2015 йилдан бери жанглар натижасида ўн минг бола ҳалок бўлган ёки жароҳатланган – бу ҳар куни 4 бола демакдир. БМТ матбуот хизматининг БМТ болалар жамғармаси баёнотига таяниб хабар беришича, яна бир "шармандали бурилиш нуқтаси" олди олинди.

15.10.2021 11:01

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари операциялар бошлиғи адмирал Майкл Гилдей сешанба куни Ҳиндистонга 5 кунлик ташриф бошлади, бу ерда у ҳинд ҳамкасби адмирал Карамбир Сингх, мудофаа штаби бошлиғи генерал Бипин Рават ва бошқа юқори мансабли ҳукумат амалдорлари билан учрашди.

14.10.2021 18:41

Хитой ва Ҳиндистон ўртасида Ҳимолайда чегара ўрнини босадиган назорат чизиғида қўшинларни ажратиш ҳақида музокараларнинг навбатдаги давраси самарасиз якун топди.

09.10.2021 16:22

2021 йил 4 октябрь, душанба куни Хитой ва Тайван ўртасидаги кескинлик энг юқори нуқтасига чиқди – Хитой Тайван ҳаво ҳудудини бузиб куриш учун нақ 52 та самолет юборди. Бунгача 36 та самолет юборилганда жуда катта шов-шув бўлганди, шундай экан, буниси ундан ҳам ўтиб тушишини кутиш керак. Тайван ҳаммаси урушга қараб кетяпти демоқда, таҳлилчилар эса, Хитой жанг қилмоқчи демоқда, лекин аслида қандай бўлишини, албатта, ҳеч ким билмайди.

14.07.2021 14:33

«Толибон» нинг юқори мансабли етакчиларидан бирининг сўзларига кўра, «Толибон» Афғонистон шаҳарларида жанговар ҳаракатларда қатнашишни истамайди. Шу билан бир пайтда, минглаб оилалар жанговар ҳаракатлардан қўрқиб, ўз уйларини тарк этмоқда.

10.07.2021 11:18

Ироқ ғарбида жойлашган АҚШ ҳарбий базасига қарата камида 14 та ракета учирилди. Бир нечта дрон Эрбилдаги базага ҳужум қилди. Сурияда америкаликлар назорати остида бўлган йирик нефт кони ўққа тутилди. Бундан ташқари, учувчисиз учиш аппарати АҚШ нинг Ироқдаги элчихонасини бомбардимон қилишига сал қолди. Қўшма Штатларга аниқ сигналлар берилмоқда. Айнан қандай сигналлар экани ҳақида Rai Al Youm бош муҳаррири мулоҳаза юритади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase