close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: Украина
18.06.2022 16:32

Москванинг Украинадаги асоссиз уруши қозоғистонлик фермерларни Россия ва Украинанинг чорвачилик вакциналаридан маҳрум қилар экан, бу – босқиннинг ҳалокатли оқибатларидан бирига айланган.
Қозоғистонда чорва молларининг нобуд бўлиши – Марказий Осиёда Россиянинг Украинага босқини билан боғлиқ оқибатлардан бири бўлди, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиоси сешанба (14 июн) куни.
Сўнгги кунларда Қарағанда вилоятининг Шет туманида 76 бош сигир ва бузоқ юқумли касаллик туфайли нобуд бўлган. Яна 150 та сигирда инфекция борлиги гумон қилинмоқда.
Ветеринария соҳаси мутасаддиларидан бири қорамолларининг нобуд бўлишини Украина ва Россия вакциналари етишмовчилиги билан изоҳлади.
24 февралда Россиянинг ўз қўшнисига қарши бошлаган асоссиз ҳужуми туфайли Украина ва Россия вакциналарини етказиб бериш тўхтаб қолган.
Бу икки мамлакат одатда чорва ҳайвонларига анаэроб касалликларга қарши вакциналар етказиб беради, деди душанба куни телевидениеда чиқиш қилган Қарағанда вилояти ветеринария бошқармаси бошлиғи Қайирбек Турсунбеков.
«Бу қишлоқда 3 минг бош қорамолни эмлаш режалаштирилган эди. Аммо вакцина етишмагани учун уларнинг атиги 25 фоизи эмланди», дейди у.
Қарағанда вилоятига анаэроб инфекция ва чорва молларининг бошқа касалликларига қарши 350 минг дозадан ортиқ вакцина керак, деди у.
«Бизга Украина ҳам, Россия ҳам вакцина етказиб беради. Касалликни ташхислаш ускуналари ҳам Украинадан келтирилади. Жорий мавсумда режалаштирилган эмлашлар учун етарлича вакцина ололмадик», деди у.
Вилоят ва бутун мамлакат бўйлаб инфекциялар тарқалишининг олдини олиш учун вакциналар таъминоти имкон қадар тезроқ тикланиши зарур, деб огоҳлантирди Турсунбеков.

Босқин Марказий Осиёда қийинчиликлар келтириб чиқарган

Қозоғистондаги қорамол ўлати постсовет ҳудуддаги мўрт тинчликка путур етказган Россиянинг яна бир зарбаси бўлди.
Украинага босқин ортидан Россияга нисбатан жорий қилинган халқаро санкциялар мамлакат иқтисодиётини ўта қийин аҳволда қолдирар экан, минглаб Марказий Осиёлик мигрантлар ватанига қайтишга ошиқмоқда.
Ўзбекистон ҳукуматига кўра, жорий йилнинг тўрт ойи давомида Россиядан Ўзбекистонга 133 минг нафар меҳнат мигранти қайтиб келган.
Украинадаги уруш ва Россияга қарши жорий этиладиган янги санкциялар бу йил пул ўтказмалари ҳажмининг камайишига олиб келади. Жаҳон банкининг 11 май кунги ҳисоботида айтилишича, пасайиш Қирғизистонда 32 фоизни, Тожикистонда 22 ва Ўзбекистонда 21 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, Марказий Осиёлик мигрантлар Украинага қарши ҳужумда катта талофат кўрган Россия армияси сафига чақирилишдан хавфсирамоқда.
Марказий Осиёда туғилиб, кейинчалик Россия фуқаролигини олган эркакларнинг маҳаллий ҳарбий комиссариатларга чақирилиши билан боғлиқ ҳолатлар кўпаймоқда, деб хабар берган эди Карвонсарой апрел ойида.
«Ҳозирги кунда мигрантлар Россияни тарк этиб, уйига кетгани ёки бошқа мамлакатларда иш топгани маъқул», деган эди ўшанда асли ўзбекистонлик мигрантлар ҳуқуқлари фаоли Валентина Чупик. «Бу мамлакатда яшаш хавфли бўлиб боряпти.»

17.06.2022 20:32

Нега Киев уч кунда қуламади?

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил

(олий ҳарбий таълим муассасаси курсантлари ва ёш офицерлар диққатига)

17.06.2022 20:10

Ўрис қуроли яна шарманда бўлди

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар

Ўриснинг мақталган қуроли, хусусан, «аналогов нет» туркумига кирадиган «Тор» русумли ҳаво ҳужумидан мудофаа комплекси Ғарбнинг кемага қарши «Гарпун» ракета комплекси олдида ҳеч нимага ярамайдиган металл уюми эканлиги маълум бўлди.

17.06.2022 03:36

Россия Қуролли кучлари генерал-лейтенанти Михаил Носулев Шарқий ҳарбий округ қўмондон ўринбосари лавозимидан четлаштирилди.

16.06.2022 10:14

Россияни кенг миқёсда босиб олиш бошланганидан бери Германия фуқаролари Украинага 812 млн евро хайрия қилдилар - бу иккинчи Жаҳон урушидан бери хайр-эҳсонларнинг максимал номинал миқдори.

15.06.2022 20:14

Бу ҳақда АҚШнинг НАТОдаги элчиси маълум қилди. 15 июн куни Брюсселда бўлиб ўтадиган Украина мудофааси бўйича алоқа гуруҳи йиғилишида Украина Қуролли Кучларини Россия босқини шароитида у ёки бу тарзда қўллаб-қувватловчи 50 га яқин давлатнинг мудофаа идоралари вакиллари иштирок этади.

15.06.2022 20:00

Қозоғистон пойтахти маъмурияти 25 июн куни цирк олдидаги майдонда Украинани қўллаб-қувватловчи митинг ўтказишга рози бўлди, деб хабар бермоқда "Радио Азаттык".

15.06.2022 19:54

Лисичанск – Бахмут трассасига муваффақиятсиз ҳужум россиялик ҳарбийлар учун катта йўқотишлар билан якун топди.

14.06.2022 15:17

Киев вилояти Буча тумани Мироцкое қишлоғи яқинида тинч аҳолининг оммавий қабри топилди.

13.06.2022 17:34

Гап расмий равишда бошланиши керак, аммо норасмий равишда аллақачон давом этаётган Туркия ҳарбий махсус операциясининг бошланиши ҳақида боради. Қўшинларни олиб ўтиш, махсус бўлинмаларни қайта жойлаштириш бор, улар (бу операциянинг расмий мақсадига кўра) курд террор ташкилотлари, биринчи навбатда РПКни (Курдистон ишчилар партияси) Сурия ҳудудининг ичкарисига ҳудудига суриб қўйиши, 30 километр масофада хавфсиз буфер ташкил қилиши керак.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase