close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: Украина
15.02.2022 17:47

Россия Мудофаа вазирлиги қўшинларни Украина билан чегарадан олиб чиқиб кетишини эълон қилди. Бу янгилик бир зумда бозорларга таъсир ўтказа бошлади - Европа Иттифоқи биржаларидаги акциялар ва АҚШда фьючерслар ўсиб бормоқда, Украина банклараро бозорида эса доллар тушмоқда.

13.02.2022 16:10

АҚШ маъмурияти ва Кремль томонидан берилган охирги баёнотлар бешинчи синф ўқувчиларининг «стрелка» белгилаш олдидан айтишувларини ёдга солиб юборади. Ташқаридан қараганда, бу жуда кулгили кўринади айниқса, шиддатли тортишув кўрсатмоқчи бўлган икки нанай болакай ўртасида суҳбат эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак. Лекин шунга қарамай, Украина учун реал таҳдид бор.

13.02.2022 15:32

Россиянинг Украинага бостириб кириши катта гуманитар фожиага олиб келади, дейди АҚШ раҳбари

12.02.2022 14:33

АҚШ Президенти Джо Байден 16 феврални Россиянинг Украинага "бостириб кириши" санаси деб атади. Тегишли баёнот давлат раҳбари томонидан Ғарб давлатлари, Европа Иттифоқи ва НАТО раҳбарлари билан видеоконференция пайтида қилинган, деб ёзади Politico газетаси АҚШ расмийларига таяниб.

08.02.2022 22:27

АҚШ президенти, шунингдек, Москва Украинага ҳарбий тажовуз қилган тақдирда “Шимолий оқим” лойиҳасига “тугатиш”га ваъда берди.

08.02.2022 21:51

Латвия мудофаа вазирлигининг бугун хабар қилишича, уларнинг разведка маълумотларига кўра, Украина чегарасида тўпланган Россия қуролли кучлари сафида қандайдир жиддий COVID-19 авж олиши бошланган.

07.02.2022 16:21

Financial Times америка разведкасидаги манбаларига таяниб хабар қилишича, феврал ойининг ўрталарида Россия Федерациясида «яланғоч кети билан типратиканни қўрқитиш»нинг навбатдаги босқичи режалаштирилган бўлиб, у ядровий кучларнинг машқлари шаклида бўлиб ўтади.

04.02.2022 18:56

Кузатувчиларга кўра, россияликлар ночорлик ва умидсизликка тушиб бораётган бир пайтда, Владимир Путин ташқи душман билан можародан фойдаланиб, жамоатчилик орасидаги рейтингини оширишга уринмоқда.

04.02.2022 11:25

Украина ва Туркия учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришга келишиб олди.

04.02.2022 07:19

Аввал хабар қилинганидек, Испаниянинг El País газетаси Россиянинг хавфсизлик бўйича таклифларига АҚШ ва НАТОнинг махфий жавобининг тўлиқ матнини эълон қилди. Нашрнинг таъкидлашича, бу инглиз тилидаги иккита ҳужжат: тўрт саҳифадан иборат альянснинг жавоби ва беш саҳифадан иборат Вашингтоннинг жавоби. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase