Туркманистон очарчилик ёқасига келиб қолдими?
Ҳуқуқ ҳимоячилари Туркманистондаги вазият борасида бонг уришмоқда = Ташқи сиёсат маркази экспертларининг фикрига кўра, табиий газга бой бўлган мамлакат ҳалокат ёқасига келиб қолган. «Чегарасиз журналистлар» фикрига кўра, Туркманистон – ташқи дунёдан ёпиқлик ва изоляция бўйича дунёда фақат Шимолий Кореядан кейинги ўринда турадиган мамлакат ҳисобланади. Лекин бу мамлакатга чет эл инвестициялари жалб қилишга халал бергани йўқ.
Туркманистон президенти Лайлат-ул-қадр кечаси арафасида 764 нафар маҳбусга амнистия эълон қилди
Туркманистон президенти Гурбангулы Бердымухамедов мусулмонлар учун муқаддас бўлган Лайлат-ул-қадр кечаси арафасида амниятия ҳақида фармон имзолади. Республика АОВ хабар беришича, ҳужжатга кўра, жазони ўтаётган 764 нафар маҳбус озодликка чиқади.
АҚШ Туркманистоннинг Саудия Арабистонига айланиши нишоналарини кўрди
Ҳуқуқ ҳимоячилари полиция автомобиль ҳайдаб кетаётган аёлларни оммавий равишда тўхатиб, турли баҳоналар билан уларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўяётган Туркманистонда автоҳаваскорлар ҳуқуқларининг чекланишидан хавотирга тушган. «Озодлик Радиоси»нинг маълумотларига кўра, охирги пайтларда мамлакат пойтахти Ашхободда йўлларда оммавий текширувлар бошланди. Бунда полиция асосан аёлларни тўхтатмоқда.
Туркманистонда соқоллиларга қарши ов бошланди
Туркманистоннинг айрим ОАВ маълум бир фасондаги соқол қўйган шахсларни яширин таъқиб қилиш бошлангани ҳақида хабар бермоқда. Гап мўйлови суннатга мувофиқ қирилган соқолли эркаклар ҳақида кетмоқда. Гувоҳларнинг айтишича, 24 январь куни Ашхобод шаҳри Житников кўчаси ва 6-микрорайонида бир нечта соқолли киши қўлга олинди.
Туркманистон Афғонистонда масжид қурилишига маблағ ажратади
Туркманистон маблағлари ҳисобига Афғонистонда 500 ўринли масжид қурилади. Мос келувчи қарорни Туркманистон президенти Гурбангулы Бердимуҳамедов қабул қилди, хабар беради мамлакатнинг Давлат ахборот агентлиги. Ҳужжат билан 2018 йил ноябрида қурилиш ишларини бошлаш ва 2020 йил декабрида масжидни фойдаланишга топшириш белгилаб қўйилган.
Туркманистондаги озиқ-овқат билан боғлиқ муаммолар
Туркманистон ОАВ охирги кунларда Ашхобод давлат дўконларида нон ўткир тақчиллиги юзага келганлигидан хабар бермоқда. Шу билан бир пайтда, хусусий дўконларда ноннинг нархи жиддий равишда ўсди, қайд қилади «Хроники Туркменистана» портали. Нашр берган маълумотларга кўра, нон харид қилиш учун навбатда турган одамларнинг кети узилмайди, бунда нонни юк машинасида дўконга туширишга ҳам улгуришмаяпти.
Туркманистонда бюджетчилар президентнинг қариндошларидан велосипед сотиб олишга мажбур
Туркманистон ҳукумати бюджет соҳаси ходимларини мамлакатга республика президенти Гурбангули Бердимухамедовнинг қариндошлари томонидан олиб келинган велосипедларни сотиб олишга мажбур этишга қарор қилинди, деб хабар беради TurkmenYurt. Нашриёт маълумотларига кўра, Бердимухамедовнинг велосипед бизнеси билан шуғулланадиган жиянлари мамлакатга «темир от»лар янги партиясини келтирди.
Туркманистонда озиқ-овқат харид қилганлик учун жарима солина бошланди
Туркманистон ҳукумати Ашхобод шаҳридаги давлат магазинларида озиқ-овқат харид қилган республика аҳолисига жарима сола бошлади. «Хроника Туркменистана» порталининг хабар беришича, мамлакат минтақаларида озиқ-овқат маҳсулотларини таъминлаш билан боғлиқ вазият анча оғир ва шу сабабли аҳоли озиқ-овқат сотиб олиш учун пойтахтга йўл олишга мажбур бўлмоқда.
Бепул электр энергия ва газ бекор қилинди
Туркманистон ҳукумати 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб аҳолига бепул электр энергияси, газ, ичимлик суви ва ош тузи тақдим этилишини бекор қилмоқда, дея хабар беради ҳукуматнинг рус тилида нашр этиладиган "Нейтральный Туркменистан" газетаси.