close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: Туркия
15.04.2019 19:47

Ўтган чоршанба куни Туркия пойтахти Анқарада ғайриодатий кафенинг очилиши бўлиб ўтди. Моҳир ошпазлар 40 метрлик кабоб тайёрладилар ва у билан уч мингдан ортиқ шаҳар аҳлини меҳмон қилдилар, деб ёзади Yeni Şafak. 30 нафар ошпаз икки соат давомида улкан кабоб тайёрлаш устида меҳнат қилиб, тўпланганларга ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Махсус ушбу тадбир учун улкан қўра тайёрланди.

07.04.2019 14:52

Қўшма Штатлар Анқаранинг С-400 комплексларини харид қилиш борасида қатъият кўрсатаётганлиги сабабли Туркияга F-35 қирувчи-бомбардимончи самолетлар учун бутловчи қисмлар етказиб беришдан воз кечди, деб хабар берди душунба куни Reuters.

02.04.2019 12:04

Туркияда сайлов

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу

Ўткан якшанба куни Туркияда муниципал сайловлар бўлиб ўтди. Миллионлаб турк фуқаролари маҳаллий ҳукуматни сайлаш учун сайлов қутилари қўйилган дойларга ташриф буюрдилар. Овоз бериш Туркиянинг шарқий провинцияларида соат 16:00 да (Гринвич бўйича 13:00) ва ғарбий провинцияларда Гринвич бўйича 14:00 да якунланди.

15.03.2019 03:27

Туркия ТИВ Европарламентнинг мамлакат ЕИга  аъзо бўлиб кириш жараёнини тўхтатиш ҳақидаги тавсиясини бир тарафлама ва нообъектив сифатида рад этди. Анқарага ЕИга аъзо бўлиб кириш ҳақида музокараларни тўхтатишга даъват депутатлар кўпчилик овози (370 киши) томонидан қабул қилинди, 109 киши қарши овоз берди, 143 киши эса бетараф қолди.

12.03.2019 13:02

АҚШ давлат департаменти маълум қилдики, Туркия Россиядан С-400 ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари харид қиладиган бўлса, унга нисбатан турли санкциялар қўлланиши мумкин. АҚШ давлат департаменти расмий вакилининг муовини Роберт Палладино (Robert Palladino) журналистлар учун ўтказилган брифингда Туркиянинг Россиядан С-400 харид қилишига шарҳ берди.

23.02.2019 13:13

Ойша-Хафса Султон ким?

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих

Ойша-Хафса Хоним Қрим хони Менгли Гирайнинг қизи ва усмонлилар султони Салим I нинг биринчи хотини бўлган. У машҳур султон Сулаймон Қонунийнинг онаси эди ва 1520 йилдан 1534 йилгача волида-султон мақомига эга бўлган. Турк манбаларида бу машҳур муслима Хафса Хатун деб аталади. 1513 йилдан 1520 йлгача у ўғли Сулаймон билан Туркиянинг ғарбида, тахт ворислари таълим ва таҳсил олган Маниса шаҳрида яшаган.

21.02.2019 09:37

Европа Иттифоқи мамлакатлари  статистика хизмати (Евростат) ўтган йилги никоҳ кўрсаткичлари статистикасини эълон қилди. Евростатнинг қайд этишича, Европа Иттифоқига аъзо бўлган 28 мамлакатда ўртача минг кишига 4.3 та никоҳ тузилган. Энг кўп никоҳ Литвада қаёд этилган ўтди – мамлакат аҳолиси ҳар минг кишисига 7,5 та никоҳ. Ундан кейин Руминия - 7,3 никоҳ, Латвия юнон маъмурияти ва Жанубий Кипр ўрин олган - 6,8.

20.02.2019 12:40

Туркия президенти Эрдўған нима сабабдан Туркияни Европа Иттифоқи таркибида кўришни истамаётганларини гапириб берди, хабар беради РИА «Новости». Унинг сўзларига кўра, ҳамма гап шундаки, Туркия – мусулмон мамлакат. «Бизни мусулмон эканлигимиз учун ЕИга қабул қилишмаяпти. Шундай экан, бу гапни очиқ айта қолсинлар, лекин улар бундай қила олмайдилар. Камерага қараб бир гапни айтадилар, ёпиқ эшиклар ортида эса – бошқа гапни», - деди Эрдўған.

12.02.2019 08:34

Шинжон мусулмонларига нисбатан хитойликлар қатағони бошланганидан узоқ вақт ўтгач, Хитойни танқид қилмасдан, у билан билан ҳамкорлик қилишни афзал кўрадиган ҳукмдорларнинг виждонига мурожаат қилингач, ниҳоят мусулмон мамлакати ҳукумати биринчи марта танқидий баёнот билан чиқди.

10.12.2018 08:35

Қишнинг совуқ тонги, 1925 йил 7 декабр куни эрталaб бир гуруҳ миршаблар Истамбулнинг энг кўҳна туманларидан бири ҳисобланган Фотиҳдаги бир уй эшигини қоқдилар. Эшикни қари аёл очди ва махсус полиция кийимини кийган кишиларни кўриб ҳайрон қолди. “Биз Атиф Хўжани излаяпмиз”, деди миршабларнинг бири. “У биз билан бирга маҳкамага бориши керак”, деб қўшимча қилди бошқаси.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase