Китоб ва суннатни маҳкам тутиш
Савол: Бундан аввалги боб қабр азоби ҳақида эди. Боблар кетма-кетлигида ҳам ўзаро бир-бирига боғлиқлик бўлади. Шу сабабдан бу бобнинг аввалги бобга қандай алоқаси бор?
Fуслнинг суннатлари
Бас, унинг суннатлари икки қўлини ва фаржини ювмоғи ҳамда нажосатни кетказмоғи. Сўнг тоҳарат қилади. Аммо икки оёғини ювмайди. Кейин баданига уч марта сув қуяди. Сўнгра оёғини сув тўпланган жойдан бошқа ерда ювади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон жунубликдан ғусл қилсалар, аввал икки қўлларини ювишдан бошлар эдилар. Сўнгра ўнг қўллари билан чап қўлларига сув қуйиб, фаржларини ювар эдилар. Кейин эса, намозга қиладиган тоҳаратларини бажарар эдилар. Сўнгра сувни олиб, панжаларини сочлари остига киритар эдилар. Токи, сув яхши етганига ишонганларидан кейин, бошлари устидан уч ҳовуч сув қуяр эдилар. Кейин қолган жасадларига сув қуяр ва охири оёқларини ювар эдилар». Бешовлари ривоят қилишган.
Қуръон ва суннатнинг вақтга бўлган эътибори
Қуръон ва суннат вақтга турли тараф ва бир неча суратларда эътибор қаратади.
Суннатга эргашиш ҳақида ҳадис ва унинг шарҳи
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: «(Саҳобалардан) уч нафари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ибодатлари ҳақида сўраш учун Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалолларининг уйларига келишди. Уларга хабар берилгач, улар буни (ўзлари учун) оз санагандек бўлиб, «Биз қаёкда-ю, Набий соллаллоҳу пайҳи васаллам қаёкдалар?! Ахир, у зотнинг аввалгию охирги гуноҳлари мағфират қилинган бўлса», дейишди. Шунда улардан бири: «Мен абадулабад туни билан намоз ўқиб чиқаман», деди. Бошқаси эса: «Мен умр бўйи рўза тутаман, (ҳеч қачон кундузи) оғиз очиқ юрмайман» деди. Яна бошқаси: «Мен аёллардан четланаман, ҳеч хачон уйланмайман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг олдига келиб: «Сизларми шундай, шундай деганлар? Ҳой, Аллоҳга қасамки, албатта, мен сизларнинг (ичингизда) Аллоҳдан энг қўрқувчироқ ва тақводорроғингизман. Лекин мен рўза ҳам тутаман, оғиз очиқ ҳам юраман, намоз ҳам ўқийман, ухлайман ҳам ва аёлларга ҳам уйланаман. Ким менинг суннатимдан юз ўгирса, у мендан эмасдир», дедилар (Муттафақун алайҳ).
Китоб ва суннатни маҳкам тутиш боби
Савол: Бундан аввалги боб қабр азоби ҳақида эди. Боблар кетма-кетлигида ҳам ўзаро бир-бирига боғлиқлик бўлади. Шу сабабдан бу бобнинг аввалги бобга қандай алоқаси бор?
Биргина суннат фойдаси
Яқинда Германия пойтахтида жойлашган Ғарбий Германия руҳшунослик институтида антиқа янгилик эълон қилинди: Инсон ерга йиқилаётган пайтда ўнг оёғи олдинга ташланган бўлса олдинга қараб йиқилар экан. Чап оёғини ташлаб қўйган бўлса, орқага қараб йиқилади!
«Омин»ни жаҳрий айтиш ва «рафъул ядайн» қилиш масаласида Шоҳ Абдулқодир ва Шоҳ Исмоил Шаҳиднинг баҳси ва суннатни тирилтиришнинг саҳиҳ тафсири
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «Мавлоно Муҳаммад Исмоил Шаҳид баъзи ҳанафийларнинг ҳаддан ошганини кўриб, «Омин»ни жаҳрий айтишни, рафъул ядайн қилишни бошладилар. Шоҳ Абдулқодир у кишига шундай дедилар: «Омин»ни жаҳрий айтиш ва рафъул ядайн қилиш шак-шубҳасиз суннат билан собит бўлган, жуда кўп мужтаҳид имомлар бунга амал ҳам қилганлар. Кимдир бунга амал қилса, умуман олганда, ҳеч бир зарар йўқ. Лекин аҳолининг барчаси ҳанафий бўлган жойда бунга амал қилиш одамлар орасида фитна ва ихтилофга сабаб бўлади. Бундан сақланиш керак».
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг душманларига ва мухолифларига муомалалари
1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага кирганларида Зубайр ибн Аввом, Абу Убайда ибн Жарроҳ ва Холид ибн Валидларни отлиқларга раҳбар қилдилар. Ва: «Ё Абу Ҳурайра, ансорларни чақир». Мана бу йўлдан юринглар. Ким устингиздан ҳамла қилса, албатта, уни «ухлатинг»лар», – дедилар.
Тўрт ракатли суннат намозларини ўқиш тартиби
«Холис Аллоҳ учун тўрт ракатли пешин намозининг суннатини ўқишга ният қилдим» мазмунида ният қилинади.
Ақиқанинг ҳикмати
Германияда бир мусулмон инсон фарзанд кўрди. Суннатга мувофиқ иш кўришни ният қилган оила бошлиғи еттинчи куни боланинг сочини олади ва соч оғирлигида олтин садақа қилади. Бир неча кун ўтгач чақалоқни шифокор кўригига олиб боради. Чақалоқни кўрикдан ўтказган шифокор ажабланган оҳангда, “Фарзандингизнинг сочини сизлар олдингизми ёки ўзи шундай туғилганмиди?” деб сўрайди. Чақалоқнинг онаси “Сочини ўзимиз олдик”, деб жавоб беради.