Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётига суиқасдлар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг овозини ўчириш учун сон-саноқсиз уринишларга дуч келганлар. Ислом душманлари - мушриклар, кофирлар, мунофиқлар сўнгги рисолатга қарши чиқишди ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларига чек қўйиб, мусулмонлар эътиқодини куртак ёзмасидан йўқ қилишни хоҳладилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нибатан уюштирилган суиқасдлар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сон-саноқсиз қаршиликларга дуч келганлар. Ислом душманлари бўлмиш мушрик, кофир ва мунофиқлар сўнгги рисолатга қарши чиқишди ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларига чек қўйиб, мусулмонлар эътиқодини куртак ёзмасидан йўқ қилишни хоҳлашди. Улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши туриш ва у зотнинг даъватларидан сақланиш учун қўлларидан келган ҳамма нарсани қилишди.
Саййида Зайнаб бинт Али
Саййида Зайнаб бинт Али – Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассаллам қизлари Фотима розияллоҳу анҳо ва Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг қизлари, яъни Пайғамбаримизнинг невара қизларидир. Карбало воқеалари ҳамда ҳазрати Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг шаҳид бўлишлари ҳақида мусулмонларни воқиф қилишда муҳим ўрин тутган.
Бир муслима ҳимояси…
Мусулмонлар Бадрга йўл олишганида: «Балоларга гирифтор бўлсин ва биттаси ҳам қайтмасин», деган орзуда бўлган яҳудийлар мўминларнинг тушларда кўрганда ҳам тоқат қилиб бўлмайдиган даражадаги зафар билан қайтишганини ҳеч ҳазм этолмаётган эдилар. Бунинг натижасида кўнгилсиз оқибатларга олиб келувчи можаролар чиқара бошлашди. Каъб ибн Ашраф билан кекса шоир Абу Офакнинг бошларига тушган кун ҳам уларни тўхтатмаган, аксинча, янада кескин вазият юзага келган эди.
Видолашув хутбаси, ёки Инсон ҳуқуқлари
Ҳижрий ўнинчи йил росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг биринчи ва маълум бўлишича, охирги ҳаж зиёратларини амалга оширишга шайландилар, шу муносабат билан бу зиёрат кейинчалик видолашув зиёрати деб аталди, чунки унда росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам одамлар билан видолашдилар ва бошқа ҳаж сафарини амалга оширмадилар.
Масжидул Зирор
Бу Маданада мунофиқлар тарафидан қурилган масжид эди. Мусулмонларга зарар келтириш учун қурилган бўлгани учун бу масжид Қуръони каримда Масжидул Зирор (зиён) дея номланган. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам фитна ўчоғи мавжуд бўлмаслиги учун уни бузишга амр қилганлар.