close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: Россия
17.04.2022 02:28

Украинага уруш эълон қилган рус армияси 20100 аскаридан ажраб, 163 та учоқ, 145 та вертолёт ва 762 та танкини йўқотди.

16.04.2022 18:39

Ислом олами кимнинг тарафида?

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу

Россия Украинага бостириб кирганидан бери деярли бир ярим ой ўтди. Ғарб давлатлари яқин тарихда Россия Федерациясига қарши энг қаттиқ иқтисодий санкцияларни дарҳол ва шартсиз қабул қилдилар. Қўшма Штатлар Европа Иттифоқи билан биргаликда Киевга ҳарбий ва молиявий кўмак ҳам беради.

16.04.2022 00:18

Санкциялар туфайли Россия бозорини тарк етган Ғарб кийим-кечак брендлари Эрон маҳсулотлари билан алмаштирилиши мумкин. Шунга ўхшаш таклиф Россия савдо марказлари Кенгаши РСТЦ томонидан қилинган. Бу ҳақида ТАСС ташкилот раҳбари Олег Воицеховскийга таяниб хабар бермоқда.

15.04.2022 19:47

Россиядаги федерал давлат муассасаси – Димитровград қамоқхонаси маҳбуслари қийноқлар ва хўрликларга қарши норозилик сифатида очлик эълон қилди ҳамда томир ва қоринларини кесди. Gulagu.net инсон ҳуқуқлари лойиҳасига мурожаат қилган The Insider ёзишича, қамоқхона ходимлари рўза тутган мусулмон маҳбусларни, асосан Чеченистон ва Ингушетиянинг маҳаллий аҳолисини калтаклашган.

14.04.2022 21:53

Италия ва Жазоир энергетика алоқаларини мустаҳкамлаш ва Шимолий Африка давлатининг Италияга энергия ресурслари экспортини ошириш бўйича битимлар имзоладилар.

14.04.2022 20:15

Босқиннинг дастлабки муваффақиятсизликларидан сўнг, Россия Украинани босиб олиш учун "махсус операция" қўмондонини тайинлади, деди якшанба куни АҚШ расмийси.

14.04.2022 04:35

Россия Федерацияси Қора денгиз флотининг флагмани бўлган "Москва" крейсери "Нептун" кемаларга қарши иккита ракета билан йўқ қилинди. Бу ҳақда Одесса вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Максим Марченко, шунингдек, украиналик кўнгилли ва блогер Александр Карпюк маълум қилди.

13.04.2022 00:10

Indian Oil Corp сўнгги тендерда рус нефтини сотиб олмади. Таклиф қилинган чегирмаларга қарамай, Ҳиндистон Россиядан нефт сотиб олишни кескин камайтирди. Мамлакатнинг энг йирик нефт қайта ишловчиси саналган Indian Oil Corp (IOC) сўнгги тендерда Urals маркали нефтга қизиқиш билдирмади.

13.04.2022 00:04

Россия Финляндия билан чегарага техника ташламоқда, деб хабар қилади Daily Mail очиқ манбалардан биридаги видеога таяниб.

12.04.2022 18:39

АҚШ ва Европа Иттифоқининг Россияга нисбатан санкцияларини кучайтириши фонида Москвада Эрон-Россия кенг қамровли савдо конференцияси бўлиб ўтди, унда Эроннинг IRNA ахборот агентлиги хабарига кўра, Эроннинг 70 нафар вакили ва Россия томонининг уч юз компанияси раҳбарияти иштирок этди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase