Показать содержимое по тегу: Польша
31.10.2018 12:02
Польша мустақиллигининг тикланиши
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тарих
Биринчи жаҳон уруши Польша ерларига шафқат қилмади. Шарқий фронт айнан шу ердан ўтганди. Польшани бўлиб олиш қатнашчилари – Россия, Германия ва Австро-Венгрия – улар ўртасидаги келишмовчиликлар туфайли қарама-қарши ҳарбий блоклардан ўрин топганди, шу сабабли Польша масаласи сиёсий ўйинлар предметига айланиши, «Польша харитаси» эса ҳарбий ҳаракатлар давомида муҳим аҳамият касб этишини кутиш лозим эди.