close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: Пентагон
25.12.2021 16:58

Американинг Ироқ, Сурия ва Афғонистондаги ҳаво ҳужумлари натижасида юзлаб ва ҳатто минглаб тинч аҳоли, жумладан, болалар қурбон бўлган. Бунда уларнинг ўлими ҳақидаги маълумотлар АҚШ ҳарбийлари томонидан ҳисобга олинмаган. Бу ҳақда Пентагоннинг Яқин Шарқдаги ҳарбий амалиётлари ҳақидаги 1,3 мингдан ортиқ махфий ҳужжатларни ўрганган The New York Times тадқиқотида айтилади.

21.12.2021 02:36

@Karo_Aviation аккаунти хабар беришича, «Атлантик қатъият» (Atlantic Resolve) операцияси доирасида Европага жўнатилган янги вертолетлар партияси Голландиянинг Флиссинген портига етиб келди.

28.04.2021 01:51

АҚШ ва НАТО қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиш янги террористик сохта давлатнинг шаклланишига, бу базада халқаро диний террористик гуруҳлар фаоллигининг ўсишига олиб келиши мумкин.

05.06.2020 10:43

Ҳарбий элита билан зиддият АҚШ президентига нима билан таҳдид қилади. АҚШ президенти Доналд Трамп билан АҚШ ҳарбийлари ўртасида можаро бор. Бир қатор таниқли истеъфодаги генераллар, шу қаторда собиқ мудофаа вазири Джеймс Мэттис ҳам Оқ уй раҳбарининг оммавий норозиликларни тарқатиш учун армиядан фойдаланиш режаларини қораладилар.

26.04.2020 09:37

АҚШ космик кучларининг қўмондони генерал Жон Раймонд Эроннинг биринчи ҳарбий сунъий йўлдоши - "Нур-1" ни разведка учун яроқсиз деб атади. 22 апрел куни Эрон "Нур"  сунъий йўлдошини "Касед" ракета учириш мосламасидан фойдаланиб, 425 километр баландликдаги орбитага олиб чиқди. Ушбу факт АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг космик назоратнинг 18-эскадрони томонидан тасдиқланди.

31.01.2020 10:49

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Хитой Коммунистик партиясини замонамизга асосий таҳдид деб атади. Унинг сўзларини пайшанба куни, 30 январда, Reuters агентлиги келтирди. «Гарчи биз аввалгидек терроризмга қарши ҳаддан ташқари хушёрликни сақлашимиз лозим бўлсада... Хитой Коммунистик партияси замонамиз учун асосий таҳдидни ифодалайди», - деди америкалик амалдор Буюк Британия ТИВ раҳбари Доминик Рааб билан Лондонда бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида.

20.12.2019 13:29

АҚШ Мудофаа вазирлиги Инжирлик ва Кюрежик ҳарбий базаларининг америкаликлар учун ёпилиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирган Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг баёнотига жавоб қайтарди. Пентагон вакилининг қайд этишича, ушбу маҳкама Анқара билан муносабатларни сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда ва бу йўналишда барча ҳаракатларни амалга оширмоқда, хабар қилади РИА Новости.

20.01.2019 16:19

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши (МХК) 2018 йил Пентагонга Эрон ҳудудида ҳарбий операция ўтказиш имкониятини кўриб чиқиш илтимоси билан мурожаат қилди, деб ёзади The Wall Street Journal ўз манбаларига ишора қилган ҳолда. МХК Бағдоддаги АҚШ элчихонаси жойлашган ҳудуд миномет орқали ўққа тутилгандан кейин Мудофаа вазирлигига сўров юборди.

11.10.2018 12:01

Трамп маъмурияти бу йил Эрон томонидан қайд этилаётган таҳдидларга нисбатан ўз сафсаталарини тўхтовсиз ошириб бормоқда. Бироқ ҳарбий экспертлар ва амалдорларнинг қайд этишича, АҚШ армияси кенг миқёсдаги  тўқнашувларда зарур бўлган кемалар, самолетлар ва ракеталарни чиқариб ташлаган ҳолда Форс қўлтиғидаги ўз иштирокини қисқартирди. Бу ҳақида The Walls Street Journal  учун ўз материалида Нэнси Юссеф ва Гордон Лаболд шундай ёзади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase