Эпидемиолог олимпиада ўтказилишини тўхтатишни талаб қиляпти
"Айнан Олимпия ўйинлари давомида Япония коронавируси бўйича барча янги рекордларни ўрнатади. Мамлакатда соғлиқни сақлаш тизимининг қулаши ҳақида қўрқув ортиб бормоқда", - деб ёзади немис нашри Handelsblatt.
Илк бор олимпиада ўйинларида трансгендер қатнашади
2016 йил январида ХОҚ тиббиёт қўмитаси трансгендер спортчиларнинг олимпиада ўйинларида иштирок этишига рухсат беришни тавсия қилди. Аввалги тавсияларга кўра, жинсини ўзгартирган спортчилар камида икки йил гормонал терапия ўтишлари талаб қилинарди.
Мусулмонларга қарши репрессиялар Пекин Олимпиадасини бойкот қилиш учун асос бўлди
2022 йил Пекинда қишки Олимпиада ва Параолимпиада ўйинлари бўлиб ўтади. 180 та инсон ҳуқуқлари ташкилотини ўз ичига олган коалиция уйғур мусулмонлари ҳуқуқларининг қўпол бузилиши ва уларга қарши оммавий репрессияларга халқаро ҳамжамият эътиборини қаратиш мақсадида ушбу спорт тадбирларини бойкот қилиш таклифи билан чиқди, дея хабар бермоқда «Лента.ру».
Токиода 2020 йилги Олимпиада медаллари дизайни намойиш этилди
Медалларнинг ҳар бирида анъанавий япон нақши "итимацу" билан сфера шаклидаги Токио ўйинлари эмблемаси тасвирланган. Токиода ёзги Олимпиада ўйинлари ташкилотчилари чоршанба куни тантанали маросимда мусобақалар очилишидан роппа-роса бир йил олдин ғолиб спортчилар тақдирланадиган медаллар дизайнини намойиш этдилар. Бу ҳақида ТАСС мухбири воқеа жойидан хабар қилади.
Олимпиада чемпиони Имом Шомил расми бор футболка учун дисквалификация қилинди
Эркин кураш бўйича олимпиада чемпиони Абдулрашид Садулаев Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган сўнгги жаҳон чемпионати шоҳсупасига имом Шомил расми бор футболкада чиққани учун тўрт ойга дисквалификация қилинди. Спортчига бундай жазо "Бирлашган кураш дунёси" халқаро спорт федерацияси томонидан берилди.
Ёзги Олимпиада ўйинлари Индонезияда бўлиб ўтиши мумкин
Индонезия 2032 йил ёзги Олимпиада ўйинлари ўтказишга ариза берди, хабар беради Индонезия ахборот агентлиги Antara. Якшанба куни Индонезиянинг Берндаги элчиси Мулиаман Хадад мамлакат президенти Джоко Видодо номидан Халқаро олимпия қўмитасига (ХОҚ) хат жўнатди.