close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: Озарбайжон
30.09.2020 15:29

Арманистон-Озарбайжон фронти чизиғида ўтган кун ва тун яна шиддатли жангларга бой бўлди. Озарбайжон мудофаа вазирлиги баёнотида айтилишича, Арманистон кучлари Физули-Жабраил ва Ағдара-Тертер чегара ҳудудларида йўқотилган позицияларини қайта тиклашга уринмоқда.

30.09.2020 02:20

Туркия ташқи ишлар вазири Озарбайжоннинг Анқарадаги элчихонасига ташриф буюрди. Туркия музокараларда ҳам, жанг майдонида ҳам Озарбайжонни қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу ҳақида Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу сешанба куни Анқарадаги Озарбайжон элчихонасига ташрифи чоғида айтиб ўтди.

29.09.2020 15:22

Арманистон ва Озарбайжон ўртасида 30 йилдан ортиқ вақт давом этаётган Тоғли Қорабоғ можароси Жанубий Кавказда кескинлик кучайган шароитларда халқаро кун тартибидан яна ўрин олди.

29.09.2020 13:39

Озарбайжон мудофаа вазирлиги душманнинг тўртта танки йўқ қилингани ҳақида хабар бермоқда. Озарбайжон армияси Арманистон босиб олинган Фузулий шаҳрини озод қилиш учун шиддатли жанглар олиб бормоқда. Бу ҳақида сешанба куни Озарбайжон мудофаа вазирлиги хабар берди.

28.09.2020 16:41

Жанговар йўқотишларнинг кўпайишига йўл қўймаслик учун ультиматум берилди. Озарбайжоннинг ишғол қилинган Ағдара вилоятида жойлашган арман гарнизонига якшанба куни қуролларини топшириб, таслим бўлиш таклиф қилинди. Бу ҳақида Озарбайжон мудофаа вазирлиги хабар берди.

28.09.2020 13:36

Арманистон Тоғли Қорабоғдаги можаро пайтида 550 дан ортиқ аскарини йўқотди. Ҳалок бўлган душманлар сони Озарбайжон мудофаа вазирлиги томонидан эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Интерфакс-Озарбайжон".

28.09.2020 13:22

Туркия Президенти вакили Иброҳим Қалин Анқара Арманистоннинг ҳужумини қаттиқ қоралаганини қўшимча қилди. Анқара Бокуни қўллаб-қувватлайди ва Арманистоннинг Озарбайжондаги сўнгги ҳаракатларини қоралайди. Бу ҳақида якшанба куни Туркия Президентининг расмий вакили Иброҳим Қалин маълум қилди.

27.09.2020 23:46

Хавфсизлик Кенгашида сўзга чиққан Озарбайжон мудофаа вазири Қорабоғдаги еттита Озарбайжон қишлоғини фашистлар босқинидан озод қилиш ҳақида Президентга хабар берди. 30 йил давомида бу қишлоқлар ўзларининг қонуний ва тарихий аҳолисини кўрмаганди, мана энди озарбайжонликлар яна у ерга қадам босмоқда.

27.09.2020 11:49

27 сентябрь тонгида Степанакерт шаҳри ва Тоғли Қорабоғдаги бошқа аҳоли пунктлари «Град» тизимидан ўққа тутилди. Бу ҳақида «Интерфакс»га тан олинмаган республика президентининг матбуот котиби Ваграм Погосян маълум қилди.

17.07.2020 22:05

Агар Ереван Озарбайжондаги стртегик объектларга зарба беришга қарор қиладиган бўлса, Озарбайжон Арманистондаги Мецамор АЭС га юқори аниқликда ракета зарбаси бериши мумкин. Озарбайжон мудофаа вазирлигида Арманистоннинг Мецамор шаҳри яқинида жойлашган атом электростанциясига юқори аниқликда ракета зарбаси бериш имконияти ҳақида баёнот берди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase