ОАВ: ҳибсга олинган ҳоким ўринбосарининг уйидан 1,5 млн доллар ва авиачипта топилди
Биз аввалроқ Юнусобод туман ҳокимининг ўринбосари пора билан қўлга тушгани ҳақида ёзгандик. Ҳокимнниг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари 5 минг доллар пора олаётганида қўлга олинди. ОАВда ушбу ишнинг янги тафсилотлари пайдо бўлди. Jahon нашрининг маълумотларига кўра, ҳоким ўринбосарининг уйидан 1,5 млн доллар пул ва авиачипта топилган.
ОАВ Эрон баллистик ракета учиргани ҳақида билиб олди
Эрон 25 июлга ўтар кечаси урта масофага учадиган баллистик ракетани синовдан ўтказди, у минг километр масофани босиб ўтди, деб хабар беради CNN телеканал АҚШ маъмуриятидаги манбага ҳавола қилган ҳолда.
ОАВ: малика Хайя янги муҳаббати сабабли Дубай ҳукмдоридан қочиб кетди
Британиянинг Daily Mail газетаси 45 яшар малика Хайанинг эри – Дубай ҳукмдори шайх Муҳаммад ибн Рашид Ал-Мактумдан қочиб кетиши тафсилотларини очиб берди. Айтиб берилган ҳикоя араб монархияларида ҳукмронлик қиладиган расм-русумлар ҳақида тасаввурга эга бўлиш имконини беради.
Исломга нотўғри муносабат
Бу воқеа Нью-Йоркдалигимда содир бўлди. Шаҳар сайилгоҳларининг биридан ўтиб кетаётганимда кўкаламзорда ўйнаётган қизалоққа питбул туридаги йирик бир ит ҳамла қила бошлади. Атрофдагилар қизалоққа қандай ёрдам беришни билишмас, қўрқишарди. Чунки ит жуда катта ҳамда тажовузкор эди.
Оммавий ахборот воситаларининг Исломга хуружи
Сўнги вақтларда ғарб Оммавий ахборот воситалари (ОАВ) Ислом ҳақида фақат салбий оҳангда гапирадиган бўлиб қолишди. Улар мусулмонларни террорчиликда айблашнинг оламшумул ҳаракатига ўз ҳиссаларини аъло даражада қўшмоқдалар. Улар муқаддас динимизни бадном қилиш мақсадида турли хил жиноятларни мусулмонларга ағдариб қўйишмоқда.
ОАВ АҚШнинг Эронга зарба бериш режалари ҳақида билиб қолди
АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши (МХК) 2018 йил Пентагонга Эрон ҳудудида ҳарбий операция ўтказиш имкониятини кўриб чиқиш илтимоси билан мурожаат қилди, деб ёзади The Wall Street Journal ўз манбаларига ишора қилган ҳолда. МХК Бағдоддаги АҚШ элчихонаси жойлашган ҳудуд миномет орқали ўққа тутилгандан кейин Мудофаа вазирлигига сўров юборди.
Америкаликлар Исломни нега ёмон кўрадилар?
АҚШ тарихидаги бўлган энг кўламли оқибатларга олиб келган террорчилик хуружидан 13 йил ўтиб мамлакатда исломдан қўрқиш (фобия) нафақат пасайди, балки вақт ўтиши билан у анча кучайди ҳам. Америкалик экспертларнинг фикри шундай. Америкалик мусулмонлар ҳам шу фикрда. Америка Қўшма штатларида Исломни ҳақ дин дея тан олиб, унга кираётган янги мусулмонларнинг сони йилдан-йилга кўпайиб бораётганига қарамай, нафрат камайиб қолгани йўқ.
Ислом ҳақида ёлғон ахборот тарқатаётган ОАВга қандай қаршилик қилиш мумкин?
Бу мақолада жамиятда Ислом ҳақида нотўғри тасаввур шакллантираётган жаҳон оммавий ахборот воситаларининг ҳозирги кампанияси тадқиқ этилади. Муаллиф ислом динини хунук томондан кўрсатишдан манфаатдор бўлган одамлар ва ташкилотларининг мақсадлари, мотивлари, усуллари ва тактикаларини таҳлил қилишни, шунингдек, халқаро ОАВ ташлаган даъватга жавоб вариантларидан бирини таклиф этади.
ОАВ Ар-Риёд журналистнинг ўлимида кимни айблаётганини билиб олдилар
Саудия ҳукумати The Washington Post журналисти Жамол Хашукджининг ўлимида валиаҳд Муҳаммад бин Салмоннинг маслаҳатчиси ва Саудия разведкаси ходими – генерал Аҳмад Ассирийни айблаш ниятида, дея хабар беради The New York Times ўз манбаларига ҳавола қилган ҳолда.
ОАВ: Саудия валиаҳд шаҳзодани «алмаштириш» учун тайёргарлик кўрмоқда
Саудия Арабистони қирол оиласида валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Сауд ўрнига бошқа ворис қидиришмоқда. Журналист Жамол Хашукджининг ғойиб бўлиши туфайли ар-Риёдга кўрсатилаётган босимнинг кучайиши бундай қадамга сабаб бўлиши мумкин, дея Париждаги дипломатик манбага ҳавола қилган ҳолда хабар беради Le Figaro газетаси.