Исроилда Нетаняхуга қарши намойишлар давом етмоқда
Қуддус, Тел-Авив ва Кайсарияда минглаб одамлар бош вазир истеъфосини талаб қилиш учун кўчаларга чиқди. Исроилнинг KAN телерадиокорпорациясига кўра, Нетаняхунинг Қуддусдаги қароргоҳида ўтказилган митинг бош вазир тарафдорлари ва мухолифлари ўртасидаги тўқнашувларга айланди.
Фатх Нетаняху ҳукумати томонидан аннексия қилишга уринишларига қарши курашга сафарбарликка чақирмоқда
ФАТХ ҳаракатининг марказий қўмитаси Фаластин маъмурияти аҳолисини Бенямин Нетаняху бошчилигидаги Исроил ҳукуматининг Яҳудия ва Самарияда ҳудудларни аннексия қилиш режаларини амалга ошириш ҳаракатларига қарши туриш учун сафарбар этишга чақирди.
Сара Нетаняху, Исроилнинг жанжалкаш «биринчи хоними»
"Сара Нетаняху, яҳудийлар давлати бош вазирининг рафиқаси, гарчи Исроилнинг қиролича-онаси бўлишни орзу қилаётган бўлса-да, кўплаб ғийбатлар предмети бўлиб келмоқда. Бир неча йил давомида у ва унинг турмуш ўртоғи коррупцияда шубҳаланиб келмоқда. Исроил адлия вазирлиги Бенямин Нетаняхунинг турмуш ўртоғига «сурункали фирибгарлик» ва «ишончни суиистеъмол қилиш»да айблов қўйилганда реал воқеликка айланди, - деб ёзади Le Figaro журналисти Сеголен Форгар.
Трамп маъмурияти Фаластин бўйича ўз режасини рамазондан кейин маъум қилади
АҚШ президенти Доналд Трампнинг маслаҳатчиси, шу билан бир пайтда унинг куёви ҳам бўлган Жаред Кушнер чоршанба куни Трамп маъмуриятининг Яқин Шарқ бўйича узоқ кутилган тинчлик режаси рамазон ойидан кейин эълон қилинишини маълум қилди.
Исроилдаги сайловлар: диний миллатчилик ғалабаси
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху сешанба бўлиб ўтган парламентга сайловларда кўпчилик овозларни ҳисоб-китоб қилишдан сўнг ўз лавозимида рекорд, бешинчи муддатига қолишга тайёрланмоқда, Исроилнинг учта асосий телеканали эса уни ғолиб деб эълон қилиб бўлди.
Нетаняху режимининг яҳудий экстремизми
"Яҳудий экстремизми" – бу таъриф ҳозирги кунда маргинал антисемит ултра-сўл ОАВда эмас, салобатли ғарб шарҳловчилари томонидан тобора кўп фойдаланилмоқда. Бунда оз эмас, кўп эмас, нақ Исроил бош вазири Биньямин Нетаняху сиёсатига нисбатан.
Доналд Трамп: Ғўлон тепаликларини Исроилга тегишли деб тан олиш вақти келди
Америка президенти Доналд Трампнинг кечаги твити аллақачондан бери кутилаётган нарсани тасдиқлади. Трампнинг байнот беришича, АҚШ 1967 йилги урушда босиб олинган ҳудуд, яъни Ғўлон тепаликларини Исроилга тегишли деб тан олиш вақти келганмиш.
Нетаняху ва Ал-Ақсо билан боғлиқ вазиятнинг кескинлашуви
Исроил хавфсизлик кучлари Қуддусдаги "Ал-Ақсо" масжидига яқин мусулмон аёллар билан уришдилар. Қуддусдаги Исроил маъмурияти Ал-Ақсо масжиди дарвозасини ёпиб қўйди ва сўнгги кунлар давомида у ерга мусулмон аёлларни киритмаяпти. Эҳтирослар авж олиши коррупция можароларининг марказида бўлган бош вазир Бенямин Нетаняхунинг ҳокимиятда қолишга бўлган уринишлари билан боғлиқ.
Нетаняху Исроилнинг Эронга нисбатан асосий мақсадини айтиб ўтди
Исроил раҳбарининг асосий вазифаси «Эрон томонидан агрессия»га қарши туриш ва унинг Сурия шимолида ҳарбий иштирокига қаршилик қилишдир. Бу ҳақида Ксеннет қишки сессиясининг очилиш маросимида мамлакат бош вазири Бинямин Нетаняху маълум қилди.