НАТОга аъзо мамлакатлар фуқаролигига эга бўлган РФ депутатлари, сенаторлари, вазирлари рўйхати
Тармоқда Россия элитаси вакилларининг: чўнтагида хорижий давлат паспорти бўлган ҳукумат аъзолари, Федерация Кенгаши аъзолари, Давлат думаси депутатлар рўйхати пайдо бўлди. Уларнинг орасида биродар мамлакат Венесуэланинг биронта фуқароси йўқилиги, лекин НАТОга аъзо душман мамлакатлар паспорти эгалари кўплигини айтишга ҳожат бўлмаса керак. Айтишади-ку, Давлат думаси депутати АҚШ фуқароси, лекин хорижий агент барибир сенсан...
Кимнинг мияси ўлик: НАТО нинг ёки Макроннинг?
Туркия президенти Реджеп Тайип Эрдўған унга хос бўлган кескинлик билан ва бу сафар умуман мос келмайдиган тарзда, Франция президенти Эммануэл Макрон томонидан НАТО ва унинг аъзоси сифатида Туркия ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди.
Франция президенти: НАТО нинг мияси ўлик ҳолатда
Бу ҳафта давомида сайтимиз ўқувчилари орасида Башар Асаднинг интервьюси энг оммавий материаллардан бири бўлди (http://islamonline.uz/index.php/dolzarb-mavzu/tahlil/item/2250-bashat-asad). Айтиш жоизки, унинг стратегияси асосий моҳияти очиб берилган ушбу шарҳдан ташқари, интервьюда у Суриядаги воқеалар ҳақида яширин назарияларни ҳам баён қилган.
Европа шарқи босиб қуролланмоқда
"Қрим инқирозидан кейин кўплаб мамлакатлар Россиядан қўрқиш асосида ҳарбий харажатларини кўпайтирди", - деб ёзади немис нашри Frankfurter Rundschau. Ўтган ҳафта охирида АҚШнинг Германиядаги элчиси Ричард Гренелл америкалик солиқ тўловчилар ўн минглаб америкалик ҳарбийларни Германияда жойлаштириш учун пул тўлашлари лозим эканлигини «ҳақиқий ҳақорат» деб атади, гарчи гап немис фуқароларининг хавфсизлиги ҳақида кетаётган бўлса ҳам.
Эрдўған АҚШга қарши чиқиб, руслар томонига ўтмоқда
"Бу тақвимнинг тасодифий мос келиши эмас. 12 июл, яъни 2016 йил Туркияда тўнтаришига уринишнинг уч йиллигидан уч кун олдин, Россия ўзининг C-400 зенит-ракета комплексларини етказишни бошлади", - деб ёзади Le Figaro. "Туркия 1950-йиллардан бери унинг аъзоси ва таянчи бўлиб келган НАТО биринчи сабоқни ўзлаштириши мумкин: Туркия раҳбари, шубҳасиз-ки, қўрқитиш мақсадида алдамаганди.
Россиядан С-400 комплексларини харид қилишнинг оқибати
Бир қатор ихтисослашган тематик ахборот майдонлари орқали жуда қизиқарли янгилик бамисоли пичоқ билан мойни кесгандай ўтди. Turkish Aerospace Industries (HAI) заводида T129 ATAK вертолетлари ишлаб чиқариш тўхтатилди. Дастлабки маълумотларга кўра, бунга сабаб Rolls Royce компанияси томонидан T129 ATAK га ўрнатиладиган LHTEC CTS800-4A газ-турбинали двигателларга деталлар етказиб беришнинг тўхтатилиши бўлди.
Haber7 (Туркия): АҚШнинг Туркияга қаратилган яна бир қўпол таҳдиди!
АҚШ давлат департаменти маълум қилдики, Туркия Россиядан С-400 ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари харид қиладиган бўлса, унга нисбатан турли санкциялар қўлланиши мумкин. АҚШ давлат департаменти расмий вакилининг муовини Роберт Палладино (Robert Palladino) журналистлар учун ўтказилган брифингда Туркиянинг Россиядан С-400 харид қилишига шарҳ берди.
Украина Россия тажовузини тўхтатиб турадиган давлатга айланади
Украина ракета дастури, АҚШ фикрига кўра, ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги Шартнома бекор бўлганидан сўнг Россияга босим ўтказишнинг яна бир воситасига айланади. Бу ҳақида американинг The Washington Post нашри хабар беради.
Путин-Эрдўғон диагонали: XXI асрда энг сурбет иттифоқлардан бири
Бир-бири билан тобора қалин иттифоқдан манфаатдор бўлган Туркия ва Россия шиддат билан бир-бирига яқинлашмоқда, бу эса Яқин Шарқ стратегик харитасига чуқур ўзгаришлар киритмоқда. "Турк оқими" бу – оддийгина газ қувури эмас, балки Анқара ва Москва ўртасида умумий манфаатлар сиёсатининг рамзи ҳамдир, деб ёзади ғарб матбуоти.