Саудия Арабистонида илк мусиқа олий таълим муассасаси очилмоқда
Саудия Арабистонида яқин кунларда қироллик тарихида илк мусиқа институти очилади. Маҳаллий ОАВ ёзишича, таълим муассасаси скрипка бўйича дарслар ўтишга ихтисослашади. Бундан ташқари, бу ерда профессионал ижрочилар учун ҳам, талабалар учун ҳам очиқ бўладиган ўзининг овоз ёзиш студияси ишлайди.
Мусиқанинг емирувчи кучи
Инсон организми нимадан ташкил топган бўлса: органларнинг турли тизими, пай, ҳужайралар, молекулалар – барчаси аниқ бир тартиб ва ритм(маром)да ишлайди. Ушбу ритм туғма табиийликка қанчалик яқин бўлса, организм шунчалик мўтадил ва вазминдир. Бу ритм инсон миясининг миллионлаб электр импульсларини стабиллаштиришида, асаб тизимига юборилган маълумотларни бошқаришида ва ташқи муҳитдан маълумот олиш усулларини назорат қилишида катта ўрин тутади.