Бош муфтий президентдан орден олди
Мисрда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган кун муносабати билан кенг кўламли тадбир бўлиб ўтди, хабар беради muftyat.kz. Тадбир доирасида мамлакат президенти Абдулфаттоҳ Сисий Ислом таълимотининг равнақига муносиб ҳисса қўшган бир қатор олимлар ва мутафаккирларни тақдирлади.
Қуръон оятларидаги қадимги Миср тарихи
Қуръони каримда Мусо алайҳиссалом ва Фиръавн ўртасидаги можаро ҳамда унинг бани Исроилга қилган зулми батафсил зикр қилинган. Бундан ташқари, Қуръони каримда қадимги Миср тарихига оид маълумотлар бор. Энг қизиғи, мазкур маълумотлар тарихчи ва археологлар тарафидан яқинда тўлиқ тасдиқланди.
Миср ташқи қарзлари сезиларли даражада ўсди
Миср марказий банки (ММБ) пайшанба куни маълум қилдики, мамлакатнинг ташқи қарзлари бир йил ичида 17,2 фоизга ўсиб, 2018 йил июн ойининг охирида 92,6 млрд. долларга етди, ўтган йилнинг худди шу вақтида бу кўрсаткич 79 млрд. долларни ташкил қилганди.
Мисрда иқтисодчи танқидий руҳдаги китоби учун ҳибсга олинди
Миср полицияси иқтисодчи Абдулхолиқ Фарукни мамлакатдаги иқтисодий ва ижтимоий инқирозлар танқидий руҳда таҳлил қилинган китоби чоп этилганидан сўнг ҳибсга олди, хабаер беради муаллифнинг турмуш ўртоғи ва унинг адвокати. Маҳаллий ОАВ унинг «Миср ҳақиқатдан ҳам қашшоқ мамлакатми?» деб номланган китоби нусхалари нашр этувчидан ҳукумат томонидан мусодара қилинган эканлиги ҳақида маълум қилгандан сўнг атиги бир неча кун ўтиб, Фарук якшанба куни ҳисбга олинди.
Мисрда суд полициячиларга соқол қўйиб юришни тақиқлади
Қоҳира судялари ўтган чоршанба куни 2012 йилдан бери давом этиб келаётган полиция офицерларининг соқол қўйиб юриш билан боғлиқ олти йиллик суд музокараларига якун ясади ва тақиқ ўз кучида қолишини маълум қилди.