Марказий Осиёдаги энг йирик масжид 2019 йил ўз эшикларини очади
2019 йил Душанбеда Марказий Осиёнинг энг йирик масжиди илк қавмни қабул қилади. Масжидда бир вақтнинг ўзида 120 мингдан ортиқ мўмин намоз ўқиши мумкин. Эслатиб ўтамизки, Марказий жомеъ масжиди пойдеворига биринчи тошни Тожикистон президенти Эмомал Рахмон 2009 йилнинг кузида қўйганди.
Марказий Осиё учун Европа Иттифоқининг янги стратегияси
Брюсселда «ЕИ – Марказий Осиё» 14- вазирлар учрашуви давомида Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Европа Иттифоқи ТИВ раҳбарлари ЕИ нинг Марказий Осиё бўйича Стратегияси янги лойиҳасини муҳокама қилдилар ва келгуси йиғилиш 2019 йилнинг биринчи ярмида Қирғизистонда бўлиб ўтиши ҳақида келишиб олдилар.
Марказий Осиёнинг иқтисодий ўсишини тўхтатиб турган омиллар
Moody’s агентлиги Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиёти ҳақида ҳисобот эълон қилди. Moody's Investors Service халқаро рейтинг агентлигининг маълумотларига кўра, Марказий Осиё мамлакатларида иқтисодий ўсиш салоҳияти уларнинг глобал савдога интеграция даражаси пастлиги туфайли, айниқса, уларнинг Хитой ва Ҳиндистон каби йирик ва тез ўсаётган бозорларга яқинлигини ҳисобга олган ҳолда анча чекланган.