Зокир Найк Малайзиядан чикариб юборилиши мумкин
Тўрт нафар вазир ушбу диний арбобни Малайзиядан чиқариб юборишни талаб қилганидан сўнг, Малайзия Вазирлар Маҳкамаси салафийлик тариқатидан машҳур мусулмон тарғиботчиси Зокир Найкнинг мамлакатда доимий яшаш масаласини кўриб чиқди.
Вазирларнинг ҳисоблашича, Найкнинг ваъз ва дунёқарашлари Осиёнинг ушбу кўпмиллатли мамлакатида исломни анъанавий тушунишга зид келади ва диний жамоатлар орасида ихтилофлар уйғотади, хабар Al Jazeera.
Малайзия порхўрлар томонидан ўғирланган миллионлаб долларларни қайтармоқда
Малайзия коррупцияга қарши кураш агентлиги шармандали ишларга аралашиб қолган 1MDB давлат фондидан ўғирланган 270 миллион ринггит (65,1 миллион АҚШ доллари) маблағларни қайтариш бўйича суд жараёнини бошлади. Бундан ташқари, агентликнинг фикрига кўра, яна хорижда 5 миллиард доллар атрофида активларни қайтариш мумкин.
Қозоғистон ва Малайзия ўртасида товарайланма тўрт баравар ўсди
2018 йил Қозоғистон ва Малайзия ўртасида икки томонлама савдо ҳажми 2017 йил билан тақкослаганда қарийб тўрт баравар ўсди ва 478 млн долларни ташкил қилди, жумладан, Қозоғистондан экспорт 351,7 млн долларга, Малайзиядан импорт эса 126,1 млн долларга етди. Бу ҳақида Қозоғистон ТИВ 18 март куни хабар берди.
«Ҳижобсизлаштириш» ҳақида китоб ҳуқуқни муҳофоза қилиш органларида қизиқиш уйғотди
Малайзияда ислом ишлари бўйича маҳкама мусулмон аёллар ва қизларга ҳижобдан халос бўлиш зарурлиги ҳақида фикрни сингдиришга қаратилган китобнинг пайдо бўлиши ҳолатини тергов қилмоқда. Малайзиянинг Селангор штати ислом департаменти «Ёпинчиқни ечиб ташлаш танлови» («Unveiling choice») номли китобнинг нашр этилганлиги ва «Малайзия аёллари ва ҳижобсизлаштириш» номи остидаги форум пайда бўлганлигидан хавотирда деб хабар беради Free Malaysia Today сайти.
Ҳалол браузер мусулмон бўлмаганларни руҳлантирди
Бутун дунё бўйлаб интернетдан фойдаланувчилар мусулмонлар учун браузер ишлаб чиққан Salam Web Technologies Малайзия стартапи янгилигига қизиқиб қолдилар. SalamWeb дастури оддий браузерлардан зарарли контентни – порнография ёки қимор ўйинлари рекламаси бўлишидан қатъи назар – блок қилиб қўядиган самарали фильтрлаш восталари мавжудлиги билан фарқ қилади.