close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: ЛГБТ
27.12.2019 21:11

Америка суди бу йил ёзда Аёва штати Эймс шаҳридаги камалак рангли ЛГБТ байроғини черковдан ўғирлаган ва уни стрип-клуб яқинида ёқиб юборган кишини 15 йилга озодликдан маҳрум қилди. 30 ёшли Адольфо Мартинес журналистлар олдида гейларга нисбатан нафрат туфайли байроқни ўғирлаганини тан олди.

09.12.2019 03:16

Саудия Арабистонида «Мухталифун» (Ҳар хиллар) ташкилоти илк марта рўйхатга олинди, бу ташкилот ноанъанавий жинсий муносабалар тарафдорларини (ЛГБТ) ҳимоя қилиш мақсадини кўзлайди. Тарихан ислом анъаналари қарор топган қиролликда ноанъанавий жинсий муносабатлар улар учун жазо кўзда тутилган ахлоқсиз ва номуносиб ҳаракатлар сифатида кўриб чиқилади.

11.09.2019 11:40

«Гомосексуализм гени» мавжуд эмас

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил

Қарийб ярим миллион геномни ўрганиш жинсий хатти-ҳаракатлар билан боғлиқ бўлган бешта ДНК белгиларини аниқлади, аммо улардан биронтаси одамнинг жинсий хусусиятини ўзи алоҳида белгилаб бермайди. Натижалар инсоннинг жинсий хусусиятлари қанчалик мураккаблигини кўрсатмоқда. Тадқиқотчилар учун қийинчилик, шунингдек, бундай мавзунинг нозик жиҳатларини кенг жамоатчиликка қандай тушунтиришда.

22.04.2019 01:14

Турк ЛГБТ-фаоллари Анқарада 2017 йилдан бошлаб амал қилган гей-парадлар ўтказишга тақиқнинг олиб ташлангани ҳақида маълум қилдилар, деб хабар беради Amnesty International ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти. Туркия пойтахти ҳокимлиги жамоатчиликнинг салбий реакциясидан қўрқиб, ҳар қандай ЛГБТ-акцияларни тақиқлаб қўйганди.

12.04.2019 02:33

Охирги пайтларда гомосексуализм, аниқроғи, унга бўлган муносабат бир вақтнинг ўзида Ислом дунёсининг бир неча қисмида сиёсий масалага айланди. Бу унинг учун ғайри табиий нарса ҳамда ташқаридан мажбурлаб ўтказилган, чунки Ислом  дунёсида гомосексуализм ҳеч қачон сиёсий муаммо бўлмаган.

24.03.2019 08:36

Лесбиянка, гей, бисексуаллар, трансгендерлар ва интерсексуаллар Халқаро уюшмаси ILGA-World (The International Lesbian, Gay, Bisexual, Trans and Intersex) 20 мартда эълон қилинган турли давлатлар гомофоб кайфиятлар ва амалиётларни қандай рағбатлантириши ва қўллаб-қувватлаши ҳақидаги йиллик ҳисоботида Ўзбекистондаги вазиятга қизиқ таъриф берди.

27.02.2019 06:20

Бутун дунё «ўнг»лари ва консерваторлари «кумир»и, АҚШ президенти Дональд Трамп яна бир кутилмаган «ўнгга бурилиш» содир этди. NBC қуйидагиларни хабар қилади: «Трамп маъмурияти гей бўлиш ҳамон ноқонуний ҳисобланадиган ўнлаб мамлакатларда гомосексуализмни жиноят деб ҳисоблашга якун ясашга қаратиган глобал кампанияни бошлади, деб хабар беради NBC News га интервьюда жумладан, Эронни бу мамлакатда инсон ҳуқуқари ҳолати учун қоралаш истагида бўлган АҚШ расмий шахслари.

28.12.2018 15:15

 «ЛГБТ-ҳаракати» қатнашчилари, атеистлар ва уларнинг тарафдорлари гомосексуалликни тарғиб қилиш, уни соғлом ва тиббиёт, психология ва педагогика нуқтаи назаридан фойдали, деб тан олишни талаб қилган ҳолда турли мамлакатларнинг сиёсий дастурлари ва жамоатчилик фикрига босим ўтказмоқда. Шу аснода, олимлар жинсий хулқ-атворнинг ушбу тури билан боғлиқ янги ва янги муаммоларни ёритиб беришда давом этмоқда.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase