Кремл: Путин Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги можарони ҳал қилишда воситачи бўлишга тайёр
Россия президенти Владимир Путин Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара масаласида юзага келган можарода воситачи бўлишга тайёр. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилган.
Россияда Кремл фарзандларининг қудрати ортмоқда
"Владимир Путинга яқин одамлар йирик давлат компаниялари ва идоралари бошида турган сулолалардан иборат", - деб ёзади Le Monde.
Кремл учун Джо Байден – бу таҳдид
«Россия Президенти Трамп президентлигидан кўпроқ кутганди. Лекин АҚШнинг янги президенти даврида Владимир Путинга яна ҳам қийин бўлади», - деб ёзади Швейцариянинг Tages-Anzeiger нашри. «Джо Байден вице-президентлик даврида Москвага 2011 йил ташриф буюрганди, - ҳикоя қилади журналист Зильке Бигалке.
Коронавирус ёшларни Кремлдан узоқлаштирди
Ҳозирги инқироз келажакда ҳукуматга қиммат тушиши мумкин, дейди мутахассислар. Россия анча вақтдан бери нисбатан тинч шароитда яшаб келмоқда ва шу вақт ичида жиддий инқирозларга дуч келмаган авлод ўсишга муваффақ бўлди. Уларнинг ҳаётидаги биринчи ва умид қиламанки, охирги муаммо коронавирус пандемияси ва иқтисодий инқироз туфайли юзага келган муаммо бўлади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, аниқ бир ёшлар сиёсати мавжуд бўлмаганда, бу келажакда муаммоларга олиб келиши мумкин.
Кремлда COVID-19 келиб чиқиши сунъий эканлиги ҳақидаги сўзларга изоҳ берди
Кремлда ҳисоблашларича, коронавирус инфекциясининг сунъий келиб чиқиши ҳақидаги баёнотлар умуман асоссиздир. Бу ҳақида Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб хабар беради "Газета.ru". Аввалроқ хорижий матбуот турли эксперларнинг коронавирус инфекцияси сунъий келиб чиқиши ҳақидаги фикрлари келтирилган мақолаларни чоп этганди.
Кремл: Ғалаба паради ва Ғалаба байрамини нишонлаш албатта бўлади
Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Улуғ Ватан урушида Ғалабанинг 75 йиллиги нишонланиши ва Ғалаба паради Россияда албатта бўлиб ўтади, хабар беради ТАСС. "Ҳозирга қадар байрам тадбирларини: Ғалаба Паради, «Ўлмас полк»ни кейинга қолдиришга қарор қилинмади", - деди Песков Биринчи каналнинг "Катта ўйин" кўрсатувида.
Путин Кремлни тарк этди, ОАВ РФ президенти коронавирус туфали қаерга кетганлигини билиб олди
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин оиласи билан бирга Кремл ва Москва ҳудудини тарк этди. Қайд этилишича, у масофадан режимида ишлаш учун Валдайдаги қароргоҳига йўл олган. Бугун, 23 март куни, Владимир Путин оиласи билан Кремл ва Москва ҳудудини тарк этгани маълум бўлди.
АҚШнинг толибон билан битими ва Кремлнинг эҳтимолий роли
Кўпчилик ўқувчиларимиз эйфория билан қабул қилган Қўшма Штатлар ва "Толибон" ўртасида битим имзоланганини изоҳлар экан, баъзи кузатувчилар аввалига уни узил-кесил ютуқ деб ҳисоблаш жуда эрта эканлигини ёзди. Биз доимо Афғонистондаги вазиятни ёмонлаштирадиган ва чалкаштириб юборадиган янгиликлар тўғрисида доимо хабар бериб турамиз. Аммо бу борада АҚШ ва Толибон ўртасида битим имзоланиши муносабати билан 29 февралда Қатарда имзоланган АҚШ-Россия меморандумининг матни қизиқтиради. Биз 12 банднинг асосий маъносини таржима қилдик.
Кремль қандай қилиб Россияда интернетни назорат қилиш истагида
"Россияда интернетни тартибга солиш ҳақида турли қонунлар бирин-кетин қабул қилиняпти. Танқидчилар бунда сўз эркинлиги учун хавф кўрмоқда", - деб ёзади журналист Люция Чирки Schweizer Radio und Fernsehen Швейцария телерадиокомпанияси сайтидаги мақоласида.
Брексит: Россия учун бузилган кўприкларни тиклаш имкониятими? (Forbes, АҚШ)
Муаллиф, гарчи зор йиғлаётган Қримнинг она-Украинадан ажратилганлиги ва шунга ўхшаш ғарб медиа воситаларининг ўзини-ўзи ишонтириш «хит»лари борасида барча стереотипларни такрорласада, Россия ва Ғарб ўртасидаги муносабатлар келажаги порлоқ эканлигига умид қилади. Қолаверса, оптимизм учун асослар ҳам жуда заиф: Трампдан «саккизлик»ка қайтиш учун таклиф, Зеленскийнинг Порошенко устидан ғолиб чиқиши ва Финлаяндия президентидан ижобий сўзлар…. Бу Украинага қурол етказиб бериш ва янги санкциялар фонида камлик қилади.