Агрессор ўзидан қурбон ясаганда
Шу кунлар бўлиб ўтаётган «Мен ўз Патриархим биланман!» оммавий акциясига муносабат билдириб қўйиш керак бўлиб қолди. Ушбу кампанияга қўшилганлар, хусусан қуйидагиларни таъкидловчи матнни тарқатадилар:
Украинадаги черковлар уруши: бу мусулмонлар учун нима сабабдан муҳим?
Украина Православ Черкови (УПЧ) автокефлиясини (черков мустақиллигини) тан олиш атрофида ҳозирги пайтда рўй бераёган воқеалар мусулмонлар учун ҳеч қандай алоқаси бўлмаган ва улар учун қизиқиш уйғотмайдиган ички православ низоси бўлиб кўриниши мумкин. Лекин аслида бундай эмас. Бироқ нима учун эканлигини тушунтиришдан олдин гап нима ҳақида эканлигини изоҳлашдан бошлаймиз, чунки буни ҳамма ўқувчиларимиз ҳам аниқ тасаввур қила олмайди.
Православ дунёсида катта ихтилоф
Фанар (Константинопол патриархати қароргоҳи жойлашган Истанбулдаги туман - таҳр. изоҳи) ва Москва патриархатлари – православ дунёсининг иккита энг муҳим маркази – ўртасидаги муносабатлар Украина атрофидаги воқеалар туфайли узилиш ёқасига келиб қолди. Москва патриархати бу ҳақида айнан шундай сўзлар билан маълум қилди.