Хитой мусулмонлар яшайдиган Кашмирдаги бир тарафлама ҳаракатлар учун Ҳиндистонни қоралади
Пекин Ҳиндистоннинг баҳсли Кашмир штатида Конституцияга қарши ҳаракатларини қоралади. Душанба куни мамлакат Президенти Рам Натҳ Ковин ўз фармони билан Жамму ва Кашмирни мамлакатнинг асосий қонунининг 370-моддасида белгилаб қўйилган махсус мақомидан маҳрум қилди. Бунинг ўрнига, штатга қараганда камроқ ҳуқуқларга эга бўлган иккита иттифоқ ҳудудини яратиш режалаштирилган. Эртаси куни ушбу ташаббус парламент орқали амалга оширилди.
БМТ ҳинд ҳарбийларининг Кашмирдаги зўравонликларини тергов қилишга чақирди
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ҳиндистонни Кашмирда инсон ҳуқуқларининг оммавий раившда бузилишида айблади ва бу ишни тергов қилиш учун комиссия ташкил қилишга чақирди. БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича бош комиссари бошқармаси томонидан тайёрланган 43 саҳифадан иборат ҳисоботда шунингдек, кашмирлик айирмачиларни ушллаб қолганлик бўйича Покистонга таъналар ҳам бор.
Покистон Ҳиндистон билан урушнинг натижасини башорат қилди
Ҳиндистон ва Покистон ўртасида рўй бериши мумкин бўлган уруш иккала томоннинг бир-бирини йўқ қилишига олиб келиши мумкин, шу сабабли улар низонинг авж олишига йўл қўймаслик учун қўлидан келган ҳамма ишни қилишлари лозим. Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Мехмуд Куреши CNN га берган интервьюда шундай баёнот билан чиқди.