Исроил сулҳ мажбуриятларини бажармаяпти – «Ислом жиҳоди»
Қамал ҳолатида бўлган Ғазо секторидаги Фаластин «Ислом жиҳоди» гуруҳи раҳбари пайшанба куни Исроилни шу ой бошида уч кунлик можарога барҳам берган сулҳ бўйича ўз мажбуриятларини бузганликда айблади.
Туркия ва Исроил дипломатик муносабатларни тикламоқда
Туркия ва Исроил тўлиқ дипломатик муносабатларни тиклашга келишиб олдилар ва муносабатлар босқичма-босқич яхшиланганидан кейин бир-бирларининг мамлакатларига элчиларни қайтаришга келишиб олдилар.
Исроилнинг золим ҳарбийлари беш фаластинлик болани ўлдирганини тан олди
Исроил ҳарбийлари яқинда қамал остидаги Ғазо секторини бомбардимон қилишнинг сўнгги кунида ҳалок бўлган беш фаластинлик боланинг ўлими учун Исроил масъул эканини тасдиқлади.
ХАМАС - Ғазодаги сўнгги можаронинг асосий ғолибими?
Ғазо халқи яна энг юқори бадал тўлаган бўлсада, ўтган ҳафта рўй берган Исроил ва Ғазодаги Фаластин «Исломий жиҳод» ўртасидаги уч кунлик қуролли тўқнашув Ғазода бошланмаган эди. Ғарбий соҳилда, ХАМАС ва унинг кичикроқ ва жангарироқ шериклари "Исломий жиҳод" таъсирига тобора кўпроқ тушиб бораётган Женинда тўқнашув учқуни пайдо бўлганди.
«Жонли қалқон»: нима сабабдан Исроилга ишониб бўлмайди?
Ўтган ҳафта Amnesty International халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти билан боғлиқ катта жанжал билан эсда қолди. Ҳуқуқ фаоллари ўз ҳисоботида Украина Қуролли кучлари турар-жой ҳудудларида, жумладан, мактаб ва касалхоналарда базалар ўрнатаётгани, шу тариқа халқаро гуманитар ҳуқуқ ва уруш қонунларини бузаётганини айтишган. Гарчи ташкилот бундай амалиёт "ҳеч қандай тарзда Россиянинг беғараз ҳужумларини оқламаслигини" таъкидлаган бўлса-да, бу баёнот рус тарғиботчилари томонидан дарҳол қабул қилинди.
Исроил ҳарбийлари Наблусда 30 нафар фаластинликни яралади
Наблус шаҳри яқинида Исроил хавфсизлик кучлари ва фаластинлик тинч аҳоли ўртасидаги тўқнашув содир бўлди
Ғазодаги мўрт сулҳ
Исроил ва Фаластиннинг "Ислом жиҳоди" жангари гуруҳи сулҳ эълон қилди ва бу фаластинликларда Исроилнинг Ғазони уч кунлик камида 44 нафар, жумладан, 15 нафар бола ҳалок бўлган бомбардимонидан тўхтатилишига умид уйғотди.
Исроил исталган вақтда Эронга зарба бериши мумкин
Исроил ҳарбийлари исталган вақтда Эроннинг Қум шаҳри яқинида жойлашган Фордо уран бойитиш заводини йўқ қилиш бўйича махсус операцияни бошлаши мумкин.
Исроил Ғазо секторини яна бомбардимон қилди: ҳалок бўлганлар бор
Жума куни Исроил Ғазо секторига ҳаво ҳужумлари уюштирди, натижада камида етти киши, жумладан "Ислом жиҳоди" қўмондони ва кичкина қиз ҳалок бўлди.
Мисрлик қиличбоз исроиллик қиличбозни мағлуб этди ва уйида танқид ёмғири остида қолди
Дам олиш кунлари Қоҳирада бўлиб ўтган қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатига саралаш баҳсида мисрлик спортчининг исроиллик рақиби устидан ғалаба қозонгани интернетда норозилик уйғотди, айрим фаоллар у жангни бойкот қилиши керак эди, дейишди.