Испаниялик аёл Исломга қандай келганлиги ҳақида гапирди
Испаниялик мусулмон аёл Аманда Фигерас учун жорий Рамазон унинг ҳаётидаги биринчи эмас, аммо унинг сўзларига кўра, рўза тутишнинг биринчи ойи ҳақидаги хотиралари ҳали ҳам янги. "Бошида, мен Исломга ёлғиз кириб келган пайтимда ва менинг оила аъзоларимдан ҳеч бири буни қабул қилмаганида, мен масжидга бориб, у ерда ифторлик қиларим ва таровиҳ ўқирдим", - деб эслайди испаниялик аёл.
Испанияда коронавирус 26,4 мингдан ортиқ кишинин умрига зомин бўлди
Бир сутка давомида Сovid-19 оқибатида қиролликнинг яна 179 фуқароси вафот этди. Испанияда сўнгги суткада янги турдаги коронавирус (COVID-19) оқибатида ўлганлар сони яна 179 тага кўпайди ва 26478 кишига етди. Қироллик соғлиқни сақлаш вазирлигида пайшанба куни хабар қилишларича, яқинда коронавирус инфекциясидан 229 ўлганди, бугун эса бир суткалик ўлим кўрсаткичлари сони ўсиши 179 тани ташкил қилди.
Испанияда бир суткада 3800 та янги касалликка чалиниш ҳолати қайд этилди
Испанияда бир суткада 3,8 минг киши коронавирус юқтириб олди, хабар қилинади онлайн-режимда статистика маълумотлари тақдим этувчи сайтда. Унинг маълумотларига кўра, мамлакатда касаллик юқтириб олганлар умумий сони 157 минг кишига етди, шундан 15,8 минг киши вафот этди (охирги суткада 396 киши).
Коронавирус: испан аскарлари қариялар уйларида ўликларни топмоқда
Испания армисининг коронавирус инфекцияси эпидемиясига қарши курашга юборилган Фавқулодда вазиятлар Бригадаси (Unidad Militar de Emergencias) ҳарбий хизматчилари улар дезинфекция ўтказиш учун келган мамлакатнинг турли вилоятларида жойлашган қариялар уйларидан ташлаб кетилган, айримлари жонсиз ҳолдаги юзлаб қарияларни топдилар. Бу ҳақида «Озодлик» радиоси хабар қилади.
Ҳамма кемаларни ёқиб юбориш
Нима сабабдан 711 йил Ториқ бин Зиёд бошчилиги остидаги қўшин Испанияни муваффақият билан фатҳ этган? Гап шундаки, Ториқ бошчилигидаги жамоа илк қадамлардан бошлаб ғалаба қозона бошлаган, чунки у қўшинларни олиб келган кемаларни ёқиб юборишга буйруқ берган ва биронта кема омон қолмаган.