Мухолифатчилик ҳаққи
Қайси бир халқда, қайси бир юртда эркинлик, ҳурфикрлик ҳукм сурса, ўша ерда, албатта, турлича фикрлаш ҳам бўлади. Сиёсат майдонидаги турли фикрлаш эса ўз навбатида ҳокимиятга мухолафат пайдо бўлишидир. Чунки, бир масалада ҳокимият бир хил фикр юритса, худди ўша масалада ҳокимиятда бўлмаган доиралар бошқача фикр юритишлари мумкин.
Чехия институтларида ҳижобга рухсат этилади: Чехия Республикаси Олий суди
Чехия Республикаси Олий суди бугун мамлакатнинг давлат ОТМларида мусулмонлар рўмолларини ўраб юришнинг тақиқланишини конституцияга зид деб топди. Айтилишича, барча олий таълим муассасалари диний плюрализмни ҳурмат қилиши керак, рўмол ўраш эса жамоат тартибини бузиш саналмайди.
Саудия Арабистони Катта йигирмаликни бошқаради
Саудия Арабистони якшанба куни G20 (Катта йигирмалик) ташкилотида раисликни қўлга киритган илк араб давлати бўлди. Бу ҳодиса Саудия Арабистони Қироллигида инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият бўйича дунё миқёсида қаттиқ ғазаблар шароитларида қиролликнинг жаҳон майдонига қайтишга уриниши асносида рўй берди.
Путин Брегансонда: инсон ҳуқуқлари ҳақида нозик мавзу
"19 август куни Эммануэль Макрон Франция президентининг ёзги қароргоҳи саналган Брегансон фортида Владимир Путин билан учрашади. Бу сана Россия етакчисининг хотирасида кучли акс-садо беради. 28 йил олдин айнан шу куни рўй берган давлат тўнтаришига уриниш Совет Иттифоқининг парчаланиб кетишига олиб келган қатор воқеалар ривожланишига сабабчи бўлди.
Инсонлар орасидаги тенг ҳуқуқлик
Инсонлар орасидаги тенг ҳуқуқликнинг бузулиши кўпроқ танасининг ранги эътиборида бўлгани ва бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Оқ танли бўлмаган кишиларнинг камситилиши, уларни тўла қонли инсон ўрнида кўрсмаслик, асримизнинг энг шармандали ишларидан бири, десак муболаға қилмаган бўламиз. Демократия энг кўп ривожланган ва "инсон ҳуқуқлари" деб карнайга бўғзини ёраётганлар юртидаги аҳвол жуда аянчлидир.
Мянма армияси роҳинжа мусулмонларини таъқиб қилишни давом этмоқда
БМТ терговчиси Мьянма армияси мамлакатнинг мусулмон минтақалари аҳолисига нисбатан оммавий равишда инсон ҳуқуқлари бузилишини давом эттираётган эканлигидан огоҳлантирди. БМТ нинг Мьянма бўйича махсус маърузачиси Янги Лининг сўзларига қараганда, инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилиши Ракхайн штатида ва Чин штатининг айрим қисмларида интернет ва уяли алоқанинг узиб қўйилиши ниқоби остида жиддий кўламга эга бўлди, бунда минтақалардан маҳаллий аҳолидан ташвишли хабарлар келмоқда.
Қримда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ёмонлашган
Amnesty International халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти Россия томонидан босиб олинган Қримда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ёмонлашгани ҳақида баёнот берди. Бу ҳақида БМТ таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Котибиятида (ЮНЕСКО) Amnesty International маърузасида айтилган, деб хабар беради «Украинские новости».
БМТ интернетда анонимлик ва шифрлашни инсон ҳуқуқлари қаторига киритди
Пайшанба куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши интернетда анонимлик ва шифрлашга бағишланган мажлис ҳисоботини тақдим этди. Ҳужжатдан келиб чиқадиган асосий хулоса: интернетдан аноним фойдаланиш ҳамда коммуникация воситалари ва шахсий маълумотларни шифрлашдан фойдаланиш имконияти инсон ҳуқуқлари сифатида баҳоланиши зарур.
Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ раҳбари Ҳиндистонни мусулмонларни таъқиб қилишдан огоҳ қилди
БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишел Бачелет Ҳиндистонни унинг «келишмовчиликлар сиёсати» иқтисодий ўсишга путур етказиши мумкинлигидан огоҳлантирди, чунки чекловчи сиёсий кун тартиби усиз ҳам тенг бўлмаган жамиятда заиф кишиларни таҳқирлайди.
Видолашув хутбаси, ёки Инсон ҳуқуқлари
Ҳижрий ўнинчи йил росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг биринчи ва маълум бўлишича, охирги ҳаж зиёратларини амалга оширишга шайландилар, шу муносабат билан бу зиёрат кейинчалик видолашув зиёрати деб аталди, чунки унда росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам одамлар билан видолашдилар ва бошқа ҳаж сафарини амалга оширмадилар.