close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: Индонезия
14.06.2020 06:07

Индонезияда, юзлаб болалар COVID-19 туфайли вафот этган деб ҳисобланади, бу эса Жануби-Шарқий Осиёда янги коронавирусдан болалар ўлими кўрсаткичи бўйича дунёда энг юқори кўрсаткичга эга деб айтишга имкон беради. Индонезияда биринчи маротаба коронавирус касаллиги март ойида эълон қилинганидан бери, 2000 киши ўлган. Бу Хитойдан ташқарида Шарқий Осиёдаги энг юқори кўрсаткич.

06.04.2020 14:19

Индонезия соғлиқни сақлаш вазирлиги жума куни мамлакатда 196 та COVID-19 юқтириб олиш ҳолатлари ҳақида маълум қилди, хаба беради Jakarta Post газетаси. Индонезия соғлиқни сақлаш вазирлиги касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бўйича бош бошқарма раҳбари Ахмад Юрианто айтишича, мамлакатда коронавирус туфайли жами 181 киши вафот этди, 134 киши тузалди. Мамлакат пойтахти Джакартада 971 та касаллик ҳолати қайд этилди.

20.03.2020 05:53

Эпидемиология мутахассислари, шифокорлар ва ҳукумат амалдорлари Индонезияда коронавирусни кенг миқёсда текширишни талаб қилишди, дея хабар беради Detik янгиликлар портали. Ҳукумат аллақачон Жанубий Кореядан ўрнак олиб, Индонезияда синовлар ўтказишни режалаштирганини айтди.

13.03.2020 20:35

Сешанба куни Нидерландия қироли Виллем-Александр собиқ мустамлакасининг 1940-йилларда мустақиллик учун кураш даврида «ҳаддан ташқари зўравонлик» учун Индонезия олдида узр сўради. Қирол бу фикрни қиролича Максима билан давлатга қилган ташрифи чоғида Жакартада Индонезия президенти Жоко Видодо билан маросимдан кейин айтди.

02.01.2020 01:15

Индонезия халқ маслаҳат конгресси (ХМК) раиси Ахмад Музани мусулмонларнинг Саудия Арабистонига индонезиялик зиёратчилар учун квоталар оширилишидан умид қиишини айтди, хабар қилади Antara. «Бизнинг илтимосимиз яхши қабул қилинди, Саудия Арабистони қироллиги бу илтимосни кўриб чиқади», — деди Индонезия халқ маслаҳат конгресси вице-спикери Ахмад Музани.

16.12.2019 06:14

Тадқиқотчилар Индонезияда ёши тахминан 43900 йилга тенг бўлган қадимий ов тасвирини топдилар. Унда ов саҳнаси акс эттирилган: буқалар қуролланган одамларга қараб югуряпти. Айрим одамларда эса ҳайвонларга хос жиҳатлар акс этган. Бу эса ушбу саҳнанинг муаллиф томонидан қисман бўлса-да ўйлаб топилганини англатиши мумкин – шунда бизнинг олдимизда қадимий санъат асари гавдаланган бўлади. Ҳисобот Nature журналида чоп этилди.

03.10.2019 19:06

Қуръон тарихи Музейи экспонатлари орасида Муқаддас Китобнинг 22 та қадимий қўлёзмаси ўрин олган. Муқаддас Қуръон тарихи Музейи Индонезиянинг Шимолий Суматра вилояти, Медан шаҳрида очилди. Қуръон тарихи Музейи экспонатлари орасида Муқаддас Китобнинг 22 та қадимий қўлёзмаси ўрин олган бўлиб, шундан биттаси Индонезиядаги энг қадимий Қуръон ҳисобланади.

02.09.2019 13:26

Индонезиянинг Папуа провинциясида намойишчилар мамлакатнинг энг шарқий минтақасида тахмин қилинган ирқий камситишларга қарши норозилик билдириб, маҳаллий ҳукумат биноси ва магазинларни вайрон қилиб ташлади. Эслатиб ўтамизки, давом этаётган норозилик акциялари икки ҳафта олдин Шарқий Ява, Сурабайда папуас-талабалар полиция томонидан шафқатсиз муоамалага ва ирқий зўравонликка учраганидан кейин юзага келди.

10.07.2019 16:29

Ёши аввалги топилмалардан анча катта бўлган қадимий Homo erectus (тўғри юрадиган одам) тошга айланиб кетган суяк қолдиқлари индонезиялик археологлар томонидан Ява оролининг марказий қисмидан топилди. Бу ҳақида Jakarta Post газетасининг интернет-версияси хабар қилди.

23.05.2019 21:40

Индонезияда бўлиб ўтган президентлик сайлови натижаларига қарши намойишлар икки кундан бери давом этмоқда ва зўравонлик ҳаракатларига айланмоқда. Президент Жоко Видодонинг қайта сайланишига қарши чиққан намойишчилар мамлакат пойтахти Жакартада хавфсизлик кучларига қарши чиқмоқда.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase