Илм билан танилган олимнинг одоби
Қачонки, Аллоҳ мўминлар орасида бирор олимнинг шон-шуҳратини ёйса, албатта, у олимлардандир. Шунингдек, одамлар унинг эгаллаган илмига муҳтож бўлсалар, олим ва бошқаларга камтарлик билан муносабатда бўлишни ўзига лозим тутади. Олим илмда ўзи билан тенг шахсларга нисбатан камтар бўлса, уларнинг қалбларида унга нисбатан муҳаббат пайдо бўлади, уни яқин кишисидек яхши кўрадилар. У йўқ пайтда эса, уларнинг қалблари соғиниб қолади.
Илмни етказиш вожиблиги ва уни тарқатишнинг фазли ҳақида
Аллоҳ таоло: «Аллоҳ китоб берилганлардан уни одамларга баён қилурсиз, беркитмассиз, деб мийсоқ олганини эсла», деган.
Илмни ишончли кишилардан олиш ҳақида
Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий (раҳимаҳуллоҳ) айтадилар: Илмни ишончли зотлардан олиш лозим, чунки диннинг устуни илм биландир. Киши ўзининг жонини ишонадиган кишигагина динини ҳам ишониб топшириши лойиқ бўлади.
Мусулмон олимлар кашфиёти
Мусулмон олимлар илм-фан тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган. Масалан, Ибн Синонинг “Ал-Қонун” китоби нафақат Ислом олами, балки Европада ҳам тиббиётнинг асоси ҳисобланади. Китоб 600 йил давомида Европа билим юртларида ўқув қўлланма сифатида хизмат қилган.
Илк ваҳий амри
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Хиро ғорида нозил бўлган илк ваҳий «Ўқи!» деган амр эди. Пайғамбар алайҳиссалом бунга жавобан «Мен ўқишни билмайман», дедилар. Ушбу илоҳий амр қайтарилди. У зот яна ўқиш-ёзишни билмасликларини айтдилар. «Парвардигорингиз номи билан ўқинг!» деган амр янгради ва Аллоҳнинг инсониятга қаламни (яъни ўқиш-ёзишни) ўргатган ўта карамли зот экани ҳақидаги ояти карималар нозил бўлди.
Ислом аниқлик дини, гумон дини эмас
Илм доимо мавҳум нарсани аниқ деб айтишдан қайтаради. Гумонни рост дейиш тўғри эмас. Бир масала тўғри ёки нотўғри эканлигини билиш учун унинг ҳужжати кучига қаралади, агар ҳужжати кучли бўлса, масала ҳақиқат, ҳужжат кучли бўлмаса, масала гумон. Мана шу илмий фарқлаш Қуръон таълимотларига ҳам тўғри келади. Қуръон гумон ва хаёлий нарсалардан эҳтиёт бўлишга чақиради. Чунки, улар одамларни адаштириб, эътиқодини бузади. Қуръони Каримда шундай дейилган:
Илмнинг асл моҳияти
Атрофдаги дунёни билишда фақат пайпаслаш, ушлаб кўриш туйғуси билан чекланган кар, кўр одамни тасаввур қилинг. Бундан ташқари, у дунёни боғлайдиган ягона восита - бу унинг учи билан атрофидаги сиртларга ва нарсаларга тегиниб кўрадиган игнадир. Бир сўз билан айтганда, игнанинг учи унинг учун дунёга ойна, бу коинот ҳақидаги ягона ахборот манбаидир.
Илм иймонга даъват этади
Баъзи бир чаласавод кишилар «Илмли одам динсиз бўлади, кишининг илми қанча кўпайса, унинг динсизлиги ҳам шунча ортади», деб ўйлайдилар. Ҳақиқатда эса, ҳеч бир замонда илм ўз эгасини худосизликка олиб бормаган. Ҳақиқий олим тўғри илмий ишлар олиб боргани сайин ўзи чексиз бир оламда яшаётганини билади.
Илмли жоҳиллар ва адашган муллалар ҳақида
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ илмни одамлардан бир суғириш ила суғириб олмайди. Лекин илмни уламоларнинг (жонини) қабз қилиш ила чангаллаб олади. Токи олим қолмаганда, одамлар жоҳил бошлиқларни тутадилар. Бас ўшалардан сўралади. Улар эса, илмсиз равишда фатво берадилар. Шу билан ўзлари ҳам залолатга кетадилар, ўзгаларни ҳам залолатга кетказадилар», дедилар». Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.
Таълим олиш ҳаққи
Ҳозирги замон инсон ҳуқуқлари васиқа ва ҳужжатларида ҳар бир инсоннинг таълим олиш ҳақига алоҳида эътибор берилган. Ўша ҳужжатларнинг кўпларида бошланғич ва асосий таълим бепул бўлиши зарурлиги, шу билан бирга бошланғич таълим мажбурий бўлиши кўрсатилган. Олий таълимнинг йўллари осонлаштирилиши лозимлиги ва иқтидорга қараб ҳаммага бир хил шароит яратилиши кераклиги уқтирилган.