Европада юз минглаб муҳожирлар фарзандлари дараксиз йўқолди
Европада йўқолган муҳожир-болалар сони расмий рақамлардан анча катта, дейди Қочоқлар ҳуқуқлари бўйича халқаро уюшма. Eвропада бедарак йўқолган муҳожир болалар сони расмий маълумотлардан ошиб кетди. Бу ҳақида «Анадолу» агентлигига Қочоқлар ҳуқуқлари халқаро уюшмаси раҳбари Абдулла Расул Демир хабар берди.
Мусулмон шифокор Европага жарроҳликни ўргатган
Абу ал-Қосим ал-Заҳрави (лотинча вариантда Альбукасис, 936-1013) ўз замонасидан илгарилаб кетган одам бўлган. У "жарроҳлик отаси" сифатида танилган ва 11-асрда 200 дан ортиқ жарроҳлик асбобларини ихтиро қилган, бу миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолган, аммо унинг хизматлари ҳеч қачон қадрланмаган.
Россия Полшани ўзи учун душман қилиб танлади
2019 йил охирида Россия президенти Владимир Путин ҳар йили бўлиб ўтадиган тўғридан-тўғри линиядан тортиб Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммити ва Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги коллегиясигача бўлган турли майдонларда ўз чиқишларида 1939 йилги СССР-Германия пакти (Молотов-Риббентроп пакти) сабаблари ва оқибатларини шарҳлашга катта эътибор қаратди.
Хиёнат кўчасидаги Европа
Парижликларнинг ярмидан кўпи (яъни, деярли 52 фоизи) ўз турмуш ўртоқларига хиёнат қилиб туришини тан олдилар. Хиёнат кўчасига кирувчи французларнинг аксарияти мамлакатга келган саёҳлар орасидан топишни мақул кўришар экан. Бу маълумотларни “Халқаро эркак ва аёллар танишуви иши билан шуғулланувчи Gleeden жамияти”, эълон қилди.
Европа Худодан нега воз кечди?
Мунтазам равишда хорижий хабарларни, хусусан Европага оид янгиликларни кузатиб бораётган одам, динга оид янгиликлар асосан икки ҳолатда ёритилаётганига гувоҳ бўлади: ё Рим Папаси ўзининг баъзи бир бузуқ патологияга мубтало бўлган шаҳватпараст руҳонийлари (педофиллар) учун ҳисобот бераётган бўлади, ёки “Ислом хавфи” ҳақида сўз бораётган бўлади.
Далай-лама: Европа мусулмонлар мамлакатга айланмаслиги лозим
Буддавийлар маънавий етакчиси Далай-лама Европа ҳақиқий Европа бўлиб қолиши лозим, Африка ва мусулмон мамлакатларидан келган муҳожирлар эса келган жойига қайтиб кетиши лозим деган баёноти билан қизғин мунозараларга сабабчи бўлди. Буддавийларнинг 83 яшар етакчиси бу фикрни BBC билан суҳбатда, Ҳиндистоннинг Химачал-Прадеш штатидаги ўз уйидан туриб билдирди.
Европада исламофобияни қонунийлаштириш жараёни бормоқда
Европада ултра-ўнг популистларнинг позициялари кучайиб бормоқда, антиисломизм эса, энди мусулмонларга қарши оддий сўзлар ёки ҳужумлар билан чегараланмасдан, балки қонунчилик соҳасида ҳам акс этмоқда. Шундай қилиб, 23-26 май Европа парламентига сайловлар арафасида Европа Иттифоқининг бир қатор мамлакатлари сиёсатчилари сайловчилар овози ортидан қувиб, Исломга қарши қонунларни қабул қилишга рухсат бермоқда.
Европанинг ўғирланиши
Кекса ва оқкўнгил Европа шундоққина кўз ўнгимизда йўқликка юз тутяпти. Чегарасиз Европа, шенген, оврупача фаровонлик, бағрикенглик, тартиб-интизом, инсон ҳуқуқлари, имтиёзлар, нафақалар ва бошқа кўпгина нарсалар энди ўтмиш бўлиб қоляпти. Биз билган, кўплар яхши кўрган, кўплар интилган, айримлар (келинг, бармоқ билан кўрсатмайлик) тақлид қилиш учун намуна деб билган, кимларгадир мўлжал ҳисобланган, йўлчи юлдуз саналган Европани кўз ўнгимизда ўғирлаб кетишяпти.
Худосиз Европа: парвоз ва инқироз
Ғарб оммавий ахборот воситалари орқали дунё хабарларини кузатаётган одам динга оид янгиликлар асосан икки ҳолатда ёритилаётгани гувоҳига айланади: ё Рим Папаси ўзининг баъзи бир бузуқ патологияга мубтало бўлган шаҳватпараст руҳонийлари (педофиллар) учун ҳисобот бераётган бўлади, ёки “Ислом хавфи” ҳақида сўз бораётган бўлади.