Эрдўған Туркияни нега Европа Иттифоқига қабул қилишни рад этаётганини айтди
Туркия президенти Эрдўған нима сабабдан Туркияни Европа Иттифоқи таркибида кўришни истамаётганларини гапириб берди, хабар беради РИА «Новости». Унинг сўзларига кўра, ҳамма гап шундаки, Туркия – мусулмон мамлакат. «Бизни мусулмон эканлигимиз учун ЕИга қабул қилишмаяпти. Шундай экан, бу гапни очиқ айта қолсинлар, лекин улар бундай қила олмайдилар. Камерага қараб бир гапни айтадилар, ёпиқ эшиклар ортида эса – бошқа гапни», - деди Эрдўған.
Марказий Осиё учун Европа Иттифоқининг янги стратегияси
Брюсселда «ЕИ – Марказий Осиё» 14- вазирлар учрашуви давомида Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Европа Иттифоқи ТИВ раҳбарлари ЕИ нинг Марказий Осиё бўйича Стратегияси янги лойиҳасини муҳокама қилдилар ва келгуси йиғилиш 2019 йилнинг биринчи ярмида Қирғизистонда бўлиб ўтиши ҳақида келишиб олдилар.
Эрдўған Европа Иттифоқига референдум билан таҳдид солди
Туркия президенти Эрдўған Анқарани Европа ҳамжамиятига қабул қилиш жараёнининг чўзилиб кетганлиги сабабли Туркиянинг ЕИга аъзо бўлиб кириш масаласи бўйича референдум ўтказишга тайёр эканлигини маълум қилди, хабар беради РИА Новости.