Дубай касалхоналарида барча режадаги жарроҳлик амалиётлари бекор қилинди
Дубайда рвс юқтириб олган беморларни даволаш учун ресурсларни озод қилиш мақсадида барча режадаги ва шошилинч бўлмаган жарроҳлик операциялари бекор қилинди. Дубай соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилишича, давлат касалхоналари ва хусусий касалхоналарда камида март ойининг охиригача режадаги ва шошилинч бўлмаган жарроҳлик операциялари амалга оширилмайди.
ОАВ: малика Хайя янги муҳаббати сабабли Дубай ҳукмдоридан қочиб кетди
Британиянинг Daily Mail газетаси 45 яшар малика Хайанинг эри – Дубай ҳукмдори шайх Муҳаммад ибн Рашид Ал-Мактумдан қочиб кетиши тафсилотларини очиб берди. Айтиб берилган ҳикоя араб монархияларида ҳукмронлик қиладиган расм-русумлар ҳақида тасаввурга эга бўлиш имконини беради.
Дубай магазинларида ҳаром сотишга рухсат берилди
Эндиликда туристлар Дубайда ихтисослашган магазинларда спиртли ичимликлар сотиб олиши мумкин, бунинг учун улардан паспортини кўрсатиш талаб қилинади, холос, дея хабар беради БАА оммавий ахборот воситалари. Аввалроқ туристлар спиртли ичимликларни фақат меҳмонхона, бар ва ресторанларда сотиб олиши мумкин бўлган.
Дубай маликаси қаерда?
"Айтишларича, малика Хайя турмуш ўртоғи, Дубай ҳукмдоридан Европага қочиб кетипти. Бу ахборот ҳали тасдиқланмаган. Лекин февралдан буён маликанинг Twitter аккаунти сукут сақламоқда", - деб ёзади Швейцариянинг Neue Zürcher Zeitung журналисти Кристиан Вайсфлог.
Дубай полицияси аёллар билан ноз-қарашма, ўйнашиш учун жарималар ҳақида эслатиб ўтди
Дубай полицияси БАА ҳудудида нотаниш аёлларга нисбатан шилқимлик ва хираликнинг ҳар қандай шакллари учун 10 минг дирҳам (US$ 2,73 минг) жарима ва бир йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳақида эслатиб ўтди.
Мусулмонлар минглаб кишиларниг қорнини тўйдирмоқда
Дубайда Малавиялик ишбилармонлар, ака-ука Муҳаммад ва Имрон Карим ҳар куни уч мингга яқин ишчини овқатлантирмоқда. Бунинг учун ҳар куни соат бешда улар Kite Beach яқинидаги турли қурилиш майдонларига бориб, иссиқ овқат ва ичимликлар тарқатмоқда. Икки соат давомида улар Umm Suqeim масжиди томон ҳаракатланиб, хайрия ташаббусини давом эттирадилар.
Дубай ресторани ишсиз мижозларни меҳмон қилмоқда
БААда Kebab Shop ресторани ёнида ғайриодатий белги кўриш мумкин – унда таомлар ва чегирмалар чанаб ўтилмаган, у иш қидираётган одамлар бу ерда бепул овқатдан умид қилишлари мумкинлигидан хабар беради. «Агар сиз ишсиз бўлсангиз ва иш қидириб юрган бўлсангиз, кирим тамадди қилиб олинг» - хабар беради бу ёзув. Меҳмонларга овқат учун пули бўлганда тўлаб кетиш таклиф этилади.
Дубай янги рекордни кўламоқда
Дубай ҳукумати 2025 йилгача бўлган даврда туристик секторни ривожлантириш стратегиясини тасдиқлади, унга кўра сайёҳлар сонининг йилига 23-25 миллион кишига ўсиши кўзда тутилган, дея хабар беради амирликлар нашри The National.
Макка ва Дубай дунё шаҳарлари топ-ўнлигидан жой олди
Яқинда Mastercard халқаро тўлов тизими 2017 йил якунлари бўйича туризмдан олинадиган даромад ва ташрифлар нуқтаи назаридан дунёнинг энг яхши туристик йўналишларини баҳолаб берадиган Mastercard Global Destination Cities йиллик рейтингини эълон қилди.