Доғистон раҳбари минтақада пневмония ва COVID-19 оқибатида ўлим тўғрисида ҳақиқий вазиятни сўзлаб берди
Доғистон ҳукумати COVID-19 қурбонлари ҳақиқатдаги сони ҳақида сукут сақлашдаги айбловлар билдирилган бир пайтда республика раҳбари Владимир Васильев касалхонадан ташқаридги пневмония ва вирус оқибатида ўлганлар бўйича статистикани маълум қилиб, вазиятга аниқлик киритди.
Махачқалада масжид минораларидан ҳарбий қўшиқлар янгради
Махачкала, 9 май. Ғалаба кунида Махачкалада масжидлар минораларига ўрнатилган радиокарнайлардан «Муқаддас уруш» га оид мусиқалар янгради. Маҳаллий аҳоли бу воқеани видеога олиб, ижтимоий тармоқларда жойлаштирдилар ва «Мана, Доғистонда нима рўй беряпти» деб изоҳ бердилар.
Доғистон муфтийсининг COVID-19дан тузалган хотини минтақадаги соғлиқни сақлаш билан боғлиқ муаммоларни фош қилди
Доғистон муфтийси Аҳмад Абдулаевнинг рафиқаси, ўз қариндошлари билан бирга коронавирус касаллиги юқтириб олиб, тузалиб кетган Айна Гамзатова Махачқаладаги учинчи шаҳар касалхонасини модернизация қилишга чақирди. Ҳукуматга ва ҳомийларга мурожаатида аёл тиббий муассасага зудлик билан томографлар ва ИВЛ ускуналари кераклигини таъкидлади.
Доғистон муфтийси РПЧ ордени билан тақдирланди
Патриарх Кирилл Доғистон муфтийси Аҳмад Абдуллаевни «шон-шараф» ордени билан тақдирлаш ҳақида фармонни имзолади, деб хабар қилади "Интерфакс". Тақдирлаш учун муфтийнинг 60 ёшга тўлиши ва республика муфтиятининг 25 йиллиги бўлди. Шу тариқа РПЧ Доғистон мусулмонлар диний бошқармаси раҳбарининг хизматларини юқори баҳолади.
Владимир Васильев Доғистон муфтийсига медал топширди
Доғистонда Қодировнинг имом Шомил ҳақидаги сўзларидан кейин норозилик акциялари бошланди
Махачқалъада Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг имом Шомил ҳақидаги сўзларидан кейин рухсат этилмаган норозилик акцияси бўлиб ўтди, деб хабар беради РИА Новости. Республика ИИВ Махачқалъа майдонида норозилик билдирганлар сонини тахминан 30 киши деб баҳолади, улар полиция вакили билан суҳбатдан кейин тарқалишга рози бўлдилар.
Абдулмўмин Гаджиевга терроризмда айблов қўйилди
Доғистонлик журналист Абдулмўмин Гаджиевга Россия Федерацияси Тергов қўмитаси терроризмни молиялаштиришни ташкил қилишда айблов қўйди. Айблов матни унинг қўлига тушиб қолган «Кавказ.Реалии» нашрининг хабар қилишича, айбловнинг моҳияти шундан иборатки, Гаджиев 2011 йил терроризмни молиялаштиришни ташкил қилишда гумон қилиниб, қидирувда бўлган Исроил Ахмеднабиевдан (Абу Умар Саситлин) интервью олган.
Исо алайҳиссалом номидаги Диний марказда аёллар мажлиси бўлиб ўтди (фото)
Исо алайҳиссалом номидаги Диний-маърифий марказда 7 апрель куни биринчи республика аёллар мажлиси бўлиб ўтди. Россиянинг турли бурчакларидан 3000га яқин киши Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) номидаги масжидда Доғистон Муфтийлиги томонидан уюштирилган тадбирларда иштирок этиш ва Худонинг марҳаматидан баҳра олишга тўпланди.
Ҳожимуроднинг боши Доғистонга қайтарилади
Имом Шомилнинг машҳур сафдоши, Лев Толстойнинг шу номдаги қиссаси орқали номи кенг шуҳрат қозонган Ҳожимуроднинг бош суягини Доғистонга қайтариш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақида бошқа бир Толстой – Россия президентининг маслаҳатчиси Владимир Толстой Россия Давлат Думасининг "Справедливая Россия" фракцияси етакчиси Сергей Мироновга ёзган мактубида маълум қилди.
Кавказ урушлари тарихидан
1783 йил Россия Қрим хонлигини босиб олди. Маълумки, хонлик таркибига Қримдан ташқари Кубань ҳудуди ва Шимолий Кавказнинг бошқа минтақалари ҳам кирарди. Худди шу йили Грузия подшолиги унга кўра Россия империясининг вассали эканлигини тан олган битимни имзолади. Шундай қилиб, атиги бир неча ой ичида Россия Кавказда мустаҳкам позиция эгаллаб олди.