Мусулмон ўсмир Британияда COVID-19 нинг энг ёш қурбонига айланди
Британияда коронавируснинг тарқалиши мамлакатнинг мусулмон жамоатчилигига айниқса оғир тушмоқда. Лондонда истиқомат қилувчи, COVID-19 тести ижобий натижа берган 13 ёшли Исмоил Муҳаммад Абдулваҳоб икки кун олдин вафот этди.
У коронавируснинг Буюк Британиядаги энг ёш қурбони ҳисобланади.
Британияда коронавирусга чалинганлар сони 6650 кишига етди
Буюк Британияда бир суткада коронавирус юқтириб олганлар сони 967 кишига ортиб, 6650 кишини ташкил этди, хабар қилади мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги. "23 март соат 9.00 (12.00 мск) ҳолатига Буюк Британияда 83 945 киши текширилди, шундан 77 295 киши касаллик юқтирмаган бўлиб чикди, 6650 кишида эса ушбу ташхис тасдиқланди", - дейилади соғлиқни сақлаш вазирлигининг «РИА Новости»га берган хабарида.
Британияда коронавирусдан ўлганларнинг тўртдан бир қисмини нега мусулмонлар ташкил этганлиги маълум бўлди
Мусулмонлар Буюк Британияда коронавирусдан энг кўп азият чеккан аҳоли гуруҳларидан бирига айланди - Британиянинг миллий соғлиқни сақлаш тизими NHS вакилларининг сўзларига кўра, хавфли вирусдан ўлган британияликларнинг чорак қисми ёши катта мусулмонлар эди.
Ҳижобли аёл Британия империясининг рицарлик орденига муносиб кўрилди
Буюк Британияда телеюлдуз-мусулмон аёл қиролича Елизавета II қўлидан рицарлик орденини қабул қилди. Британияда оммавий бўлган кулинария мавзусидаги Great British Bake Off телевизион реалити-шоу ғолибаси Надия Хуссейн, мамлакатда илк ҳижобли телеюлдуз, Британия империясининг энг ажойиб ордени (The Most Excellent Order of the British Empire) билан тақдирланди.
Қийноқлар, зўрлашлар ва қотилликлар: Афғонистондаги Британия ҳарбий операциясининг тафсилотлари ошкор бўлди
Оммавий ахборот воситаларида Британия ҳарбий хизматчиларининг Афғонистондаги операциясининг янги ёқимсиз тафсилотлари аниқланди, нашрларга кўра, тинч аҳолини ҳимоя қилиш ўрнига, уни жиддий равишда террор қилишган.
“Оқ каскалар” асосчиси Джеймс Ле Мезюрье Истанбулда ўлик ҳолда топилди
Истанбулда британиялик собиқ ҳарбий, Суриянинг “Оқ каскалар” ноҳукумат ташкилоти асосчиси " Джеймс Ле Мезюрье ўлик ҳолда топилди. Ле Мезюрьенинг танаси унинг уйи ёнидан топилди, ўлимининг сабаблари эса ҳозирча маълум эмас. Турк ОАВ ёзишича, британияликнинг танаси оёқлари ва бош суяги синган ҳола топилди.
Британияликлар Ҳиндистон мусулмонларининг маънавий меросини йўқ қилган
«Британияликлар Ҳиндистон мусулмонлари маънавий меросининг катта қисмини йўқ қилган», – деб баёнот берди Нью-Дели шаҳри Халқаро тадқиқотлар академияси доценти Абузар Хайри шу кунларда Булғорда бўлиб ўтаётган «Россия мусулмонлари илоҳиётшунослик мероси» форумида сўзга чиқар экан. Олимнинг маърузаси ҳинд мусулмонларининг Россиядаги ислом ҳамжамияти қарашларига бағишланди, шунингдек, у Ҳиндистонда ислом маърифатининг ҳозирги аҳволи ҳақида батафсил сўзлаб берди.
The Times (Буюк Британия): Британия «рецессия ёқасида»
Буюк Британия ишбилармонлик индекси шундан далолат берадики, мамлакат амалда турғунлик (рецессия) ҳолатига ботиб боряпти. Британия завод ва қурилиш компаниялари фаоллиги қисқаряпти, банклар, логистика ва юридик соҳани ўз ичига оладиган хизматлар сектори эса қарийб стагнация ҳолатига тушиб қолган. Брексит билан боғлиқ ноаниқликлар туфайли бизнес хавотирлари янада кучаймоқда.
Британия парламенти аъзолари бўлган мусулмонлар 2,5 млн зиёратчи қаторида ҳаж сафарини амалга оширмоқда
Бу йил ҳажга борадиган 2,5 миллион мусулмон орасида инглиз парламентининг аъзоси бўлган икки нафар аёл ҳам бор. Буюк Британия парламентининг депутатлари, лейбористлар партияси аъзолари Ясмин Қурайший ва Наз Шох бугун зиёратчилар қаторида ҳаж маросимларини амалга оширишга киришдилар.
Мусулмонлар тижорат биносини масжидга мослаштириб олмоқдалар
Ирландия мусулмонлари Лимерик шаҳрида масжид қурилиши учун пул тўпламоқдалар. Ан-Нур ислом маркази GoFundMe да Лимерик шаҳрида масжид қурилишига маблағлар тўплаш бўйича саҳифа очди. Ҳозирча зарур бўлган 20150 фунтдан 860 фунт тўпланди, хабар беради Limerick Reader.