Туркия Сурия, Ироқ ва Яман фуқароларини Беларусга учадиган авиарейсларга қўймаяпти
Беларус ва Европа Иттифоқи ўртасида чегарадаги муҳожирлар инқирози юзага келган шароитларда Туркия эндиликда Сурия, Ироқ ва Яман фуқароларига мамлакатда Минскка авиабилет сотиб олишга рухсат бермайди. Бу ҳақида жума куни Туркия фуқаро авиацияси бош бошқармаси (SHGM) маълум қилди.
Беларусдаги ноумид мигрантлар Россиянинг геосиёсий ўйинчоқларига айланиб қолишди
Россиянинг яқин иттифоқдоши Беларус санкцияларни олиб ташлаши учун Европа Иттифоқига босим ўтказиш ниятида Яқин Шарқ, Афғонистон ва Африкадан келган мигрантларни Польша чегараларига ҳужум қилишга ундамоқда.
Пандемия, Беларус, Қирғизистондаги қўзғолонлар ва Кавказдаги уруш
"Россиянинг ўзи эълон қилган таъсир соҳасида Россия ўз таъсирини йўқотмоқда. Белоруссия, Марказий Осиё ва Кавказдаги бир вақтнинг ўзида рўй берган инқирозлар Кремлни ҳайратга солиб, собиқ Совет республикаларида Россиянинг манфаатларини мустаҳкамлашга мажбур қилиб, президент Путиннинг жаҳон саҳнасида уста тактикачи сифатида обрўсига путур етказмоқда қилди", - деб ёзади The New York Times.
Беларусда коронавирус билан касалланганлар сони 56,6 мингдан ошди
Беларусда бир кунда аниқланган COVID-19 коронавирус инфекциясининг сони 625 тага кўпайиб, 56657 тага этди, яна етти киши вафот этди, жами вафот этганлар сони 331 кишини ташкил қилди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати пайшанба куни.
Беларусда президентликка номзод ҳибсга олинган
Беларусда президентликка номзод, Белгазпромбанкнинг собиқ раҳбари Виктор Бабарико ҳибсга олинган, деди Беларус давлат назорат қўмитасининг раҳбари Иван Тертел. Унинг сўзларига кўра, Бабарико гувоҳларга таъсир ўтказишга, далилларни яширишга, шунингдек, унинг назоратидаги ҳисоб рақамларидан катта миқдордаги пулни олишга ҳаракат қилган.