Асаднинг "доно бошқаруви" ва БААнинг оқилона бўлмаган сиёсати
Бу парадокс, аммо БААнинг ички ривожланишида, хусусан, унинг технология соҳасидаги ютуқлари ташқи сиёсатидаги зарарли қадамлар билан тўғридан-тўғри мутаносибдир. Бу ҳолатда бири иккинчисини тўлдиради ёки ундан келиб чиқадигандай туюлиши мумкин, аммо бу унчалик эмас ва нима учун қуйида биз буни тушунтириб берамиз.
БАА муҳожирлар учун энг яхши мамлакатлардан бири деб тан олинди
Gallup компаниясининг глобал тадқиқотига кўра, Бирлашган Араб Амирликлари муҳожирлар учун энг дўстона муносабатда бўлган давлатлардан бири бўлиб қолмоқда. Тадқиқот шуни кўрсатдики, респондентларнинг 87 фоизи БААни бошқа миллат вакиллари яшаш учун яхши жой деб билишади: шу билан бир вақтда бутун дунё бўйича бу кўрсаткич ўртача 54 фоизни ташкил этади.
БАА Нарендра Модини мамлакатнинг энг олий ордени билан мукофотламоқчи - айнан Кашмир инқирози авжига чиққанда
Бирлашган Араб Амирликлари Ҳиндистон бош вазири Нарендре Модини у БААга ташриф буюрганида мамлакатнинг энг юқори фуқаролик мукофоти – «Заид ордени» билан тақдирлашга тайёрланмоқда. БАА ҳукуматининг Модини тақдирлаш нияти Ҳиндистон ҳукуматининг мусулмонлар яшайдиган Кашмирга қарши қатағонини ҳисобга олган ҳолда, дарҳол салбий реакция билан кутиб олинди.
БААда яшайдиган аёл оиладаги тинч ва осойишта ҳаёт учун ажрашмоқчи
БААда яшайдиган аёл эри томонидан унинг учун ҳаддан ташқари бўлиб кўринган ғамхўрлик ва муҳаббат туфайли у билан ажрашишни истамоқда, хабар беради Khaleej Times. Жуфтлик бир йил олдин турмуш курганди. Бу вақт ичида у билан эри ўртасида ҳеч қандай жанжал бўлмаганлиги хонимга ғалати туюлди.
БААда блогерлар расмий диплом олади
2019 йил 8 сентябрда Дубайда инфлюенсерлар (ижтимоий тармоқлардаги нуфузли блогерлар) учун минтақада илк аккредитация қилинган диплом дастури - Social Media Influencers Diploma Programme амал қила бошлайди. Дастур Дубайдаги Америка университети базасида ишлаб чиқилади. У блогинг соҳасида экспертлар тайёрлаш ва уларга ижтимоий тармоқларда самарали контент яратиш имконияти тақдим этишга қаратилган.
Хитой уйғурлар қатағонини қўллаб-қувватлагани учун БААни мақтади
Бирлашган Араб Амирликлари Хитойдан унинг Шинжондаги реперссив сиёсатини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик олган мусулмон мамлакатлар клубига қўшилди. Душанба куни президент Си Цзиньпин Абу-Даби валиаҳд шаҳзодасини қабул қилди ва БААни Шинжондаги «хавфсизлик тадбирлари»ни қўллаб-қувватлаганлиги учун миннатдорчилик билдирди, хабар қилади Хитой давлат оммавий ахборот воситалари.
БАА олимлари смартфон билан ухлаш одатидан воз кечишга чақирмоқдалар
Шаржа университети тадқиқотчилари ётоқхонада смартфон бўлиши ва одамларнинг уйқу сифати ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжудлигини аниқладилар. Тадқиқотда Шаржа, Абу-Даби ва Ал-Айндан 500 га яқин киши иштирок этди: сўров натижалари шуни кўрсатадики, одамлар смартфондан қанчалик фаол фойдаланса, уларда уйқу билан боғлиқ шунчалик кўп муаммо бўларкан.
БАА аҳолисига Рамазон ойида ортиқча ишлаганлик учун қўшимча ҳақ тўланади
БААда барча ходимлар Рамазон ойи вақтида иш вақтидан ташқари вақтда бажарган ишлар учун қўшимча ҳақ олиш ҳуқуқига эга, деб хабар беради Инсон ресурлари ва амирлаштириш вазирлиги. Рамазон вақтида хусусий корхоналар, муассаса ва компанияларда иш вақти икки соатга қисқартирилади. Давлат сектори ташкилотлари ходимлари муқаддас ой давомида кунига беш соатдан ишлаяпти.
Ҳинд мушриклари Бирлашган Араб Амирликларида ибодатхона маросимини ўтказдилар
Маҳант Свами Маҳараж бошчилигидаги юқори мартабали ҳинд браҳманлар (қоҳинлар) бўлғуси ибодатхонани "муқаддас килиш" маросимини ўтказиш учун БААга келишди. Руҳонийларни аэропортда толерантлик вазири (ҳа, БААда толерантлик вазирлиги мавжуд) Шайх Наҳян бин Муборак, шунингдек, уларнинг баъзилари таниқли бизнесменлар бўлган маҳаллий ҳиндлар гуруҳи томонидан кутиб олинди.
БААда Будда ҳайкали: сиғиниш предметими ёки санъат асари?
Бирлашган Араблар Амирликларининг E11 рақамли Шайх Зайд трассасида Будданинг улкан ҳайкали пайдо бўлди. Кўплаб мусулмон шарҳловчилар бу ҳайкал кўп сонли ҳинд муҳожирларининг ибодат қилиши учун ўрнатилган деб ҳисобламоқда, бошқалар эса бу янгиликка умуман ишонгани йўқ. Қандай қилиб, ахир бу ҳаттоки БАА учун ҳам ортиқчалик қилади.