АҚШ: Ғазода қатлиом йўқ
АҚШ ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мэттью Миллер Исроилга қарши очилган даъвода “АҚШ сифатида биз қатлиом деб баҳолайдиган жиноят кўрмаяпмиз” деди.
АҚШ Россиянинг заиф нуқтасини топди
Россия ташқи ишлар вазирлиги Украинага иқтисодиётини тиклашга ёрдам бериш учун Россия активлари мусодара қилинган тақдирда, Россия АҚШ билан дипломатик алоқаларни бекор қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
АҚШ ва Европа Украинага ҳарбий ёрдам учун 300 миллиард доллар топди - шошилинч музокаралар бошланди
Оқ уй Украинага ҳарбий ёрдам учун 300 миллиард долларлик музлатилган Россия активларидан фойдаланиш бўйича иттифоқчилар билан шошилинч музокараларни бошлади.
Нима учун АҚШ ташқи сиёсати Исроилга қарам?
Америкада ажойиб ишлар бўлмоқда. Исроилга қарам ташқи сиёсати ва дастаги туфайли дунёда яккаланиб қолиши билан бирга ўлка ичида ҳам бутун тарих мобайнидаги энг оғир бадалини тўламоқда. Халқ тинмай “Нима учун ташқи сиёсатимиз Исроилга қарам?” деган саволни такрорламоқда. Исроилга гумашталик АҚШни оғир бадал тўлаш йўлига олиб бормоқда.
АҚШлик фаол: дунё Исроил нималар қилганини унутмайди
Америкалик фаол аёл Францеска Аксоснинг сўзларига кўра, дунё Исроил фаластинликлар билан нималар қилганини ҳеч қачон унутмайди.
Вашингтондаги брифингда Фаластин ташқи ишлар вазирига сўз берилмади
Берилган саволга Риёд ал-Малик ўрнига Саудия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари жавоб берди
“АҚШ билан адолатли дунё қуриб бўлмайди” — Эрдўған
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ билан адолатли дунё қуришнинг иложи йўқлигини айтди.
АҚШ Исроилга мусулмонларни ўлдириш учун 45 минг танк снарядларини юбориши мумкин
АҚШ Давлат департаменти Конгрессдан Исроилга 45 минг танк ўқ-дориларини сотишга рухсат беришни сўрамоқда. Бу ҳақда масала юзасидан бевосита маълумотга эга манбага таяниб, CNN хабар берди.
АҚШ яна Ғазода ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето қўйди
8 декабрь куни Америка Қўшма Штатлари БМТ Хавфсизлик кенгашида Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияга вето қўйди. Қўшма Штатлар Бирлашган Араб Амирликлари делегацияси томонидан овозга қўйилган резолюцияга қарши овоз берган Хавфсизлик Кенгашининг ягона аъзоси бўлди. Бу ҳақда “Америка овози” хабар берди.
Абадий урушми? Исроил Ғазода узоқ ва қонли қўзғолонга дуч келмоқда
АҚШ ва араб расмийлари, дипломатлар ва таҳлилчилар фикрича, Исроил Хамасни мағлуб этса ва Ғазо секторини урушдан кейин қўшинларини олиб чиқиб, Фаластин давлати томон ҳаракатланиш бўйича ишончли режасисиз босиб олса, узоқ ва қонли қўзғолонга дуч келиши мумкин.