АҚШда бир болакайни Библияни билмаганлиги учун тириклайин кўмиб юборишди
АҚШ фуқаролари томонидан боқиб олинган болага нисбатан амалга оширилган даҳшатли жиноят ҳақида американинг кўплаб ОАВ ёзмоқда. Итан исмли етти яшар бола 2018 йилнинг апрелида вафот этди. Шифокорлар унинг ўлимига ҳаддан ташқари совиб кетиш ва тўмтоқ предмет билан бошига, қорнига ва кўкрагига етказилган жароҳатлар сабаб бўлган деган хулосага келишди.
ОАВ АҚШнинг Эронга зарба бериш режалари ҳақида билиб қолди
АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши (МХК) 2018 йил Пентагонга Эрон ҳудудида ҳарбий операция ўтказиш имкониятини кўриб чиқиш илтимоси билан мурожаат қилди, деб ёзади The Wall Street Journal ўз манбаларига ишора қилган ҳолда. МХК Бағдоддаги АҚШ элчихонаси жойлашган ҳудуд миномет орқали ўққа тутилгандан кейин Мудофаа вазирлигига сўров юборди.
Кўп хотинлилик – ғарб жамияти учун янги меъёрми?
Кўп хотинлилик ёки полигамия масаласи кўп асрлик муҳокамалардан сўнг аста-секинлик билан ғарб дунёси жамиятлари уни маънавий жиҳатдан қабул қилишга яқинлашмоқда. Ғарб дунёсининг энг консерватив мамлакатларидан бири – АҚШда ижтимоий сўровлар барқарор равишда полигамияни маънавий жиҳатдан қабул қилиш ўсиб бораётганлигини кўрсатади.
АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий харажатлари олти триллион долларни ташкил қилди
АҚШ Яқин Шарқда ҳарбий операцияларга улкан миқдорда маблағлар сарфламоқда, бу эса, экспертларнинг фикрига кўра, уларнинг ташқи қарзи ўсишига олиб келади, хабар беради "Анадолу" агентлиги. 2018 йил март ойида Пентагон «Урушнинг нархи» номли маъруза чоп этган бўлиб, унда айтилишича, инсоният тарихида рўй берган энг йирик террористик хуруждан кейин, 2001 йил 11 сентябрдан бошлаб то 2018 йил 31 мартгача бўлган даврда АҚШ Яқин Шарқда терроризмга қарши курашга 1,5 триллион доллар атрофида сарфлаган.
АҚШ Мисрдаги режимни 1 млрд долларга кучайтиради
АҚШ ҳукумати ўрта Boeing Apache штурмчи вертолетни сотиш ҳақида якуний қарор қабул қилди. АҚШ Давлат департаменти Қоҳирага вертолетлар сотишга рухсат берди. Битим суммаси бир миллиард долларни ташкил қилади, деб хабар берди Пентагон таркибига кирадиган Мудофаа ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик бўйича Агентлик (DSCA).
Россия ИШИДни АҚШнинг иттифоқчиси деб атади
ИШИД террорчилик ташкилоти АҚШнинг иттифоқчиси саналади. Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров шундай баёнот берди, дея хабар қилади РИА Новости. «Давлат департаменти яқин кунларда маълум қилдики, ИШИД ҳозирча мағлуб этилмаган, лекин уни мағлуб этишнинг асосий бошланғич шарти Сурияда ҳукмрон режимни алмаштириш ҳисобланади», - деди у Португалия ТИВ раҳбари Сантуш Силва билан учрашувда.
АҚШ Конгресси 181 йиллик тақиқни ҳижоб учун бекор қилади
Яқинда бўлиб ўтган сайловлар натижаларига кўра, АҚШ вакиллар палатасига сайланган икки муслима аёлнинг конгрессмен лавозимига расмий кириши арафасида Демократлар партияси палата биноси ичида бош кийимларини тақиқлайдиган 181 йиллик тақиққа аниқлаштирувчи тузатиш киритишни таклиф қилди.
АҚШ босқини қурбонлари сони йигирма йилдан кейин айтилди
2001 йил АҚШ иштирокидаги ҳарбий низолар давомида 480 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган, дейилади Браун университети профессори Нета Крауфорднинг тадқиқотида. Ушбу маълумотларга мувофиқ, ҳалок бўлганларнинг қарийб ярми тинч аҳоли вакили бўлган. Яна 10 миллион киши омон қолиш учун яшаб турган уйини ташлаб чиқишга мажбур бўлган.
Ўн яшар муслимага бўлган таҳдидлар
Американинг Массачусеттс штатида истиқомат қиладиган мактаб ўқувчиси бўлган ўн яшар муслима ўз шкафчасидан унинг оиласини ҳам, ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларни ҳам хавотирга солган таҳдидлар ёзилган хат топиб олди. Бешинчи синф ўқувчисига ёзилган номалардан бирида «сен террорчисан», бошқаасида эса «мен сени ўлдираман» сўзлари ёзилганди.
АҚШ мусулмонларга зулм қилингани учун Хитойга қарши санкциялар жорий қилиши мумкин
14 ноябрь куни, АҚШ Конгрессида Хитойга нисбатан мамлакатнинг Шинжон-Уйғур автоном районида мусулмон-уйғурларга зулм қилингани учун санкциялар жорий қилиш бўйича қонун лойиҳаси тақдим этилади.