«Толибон» Кобулга киришни бошлади. АҚШ Афғонистондан ўз дипломатларини эвакуация қиляпти
«Толибон» гуруҳи жангарилари Афғонистон пойтахти Кобулга киришни бошлади. Мамлакат ИИВ хабар беришича, жангарилар шаҳарга ҳар томондан яқинлашиб келмоқда.
«Толибон» Афғонистон шимолидаги Мозори-Шариф шаҳрини қўлга киритди
Кобул, 14 август. Балх вилояти маркази Мозори-Шариф шаҳри аҳолиси шаҳарнинг «Толибон» жангарилари томонидан қўлган олингани ҳақида хабар қилмоқда. Ижтимоий тармоқларда шаҳарни автомобилларда тарк этаётган афғон ҳарбий қўмондонлиги акс этган видеороликлар жойланмоқда.
«Толибон» 3-7 кун давомида Кобулни қамал қилиши мумкин – АҚШ махсус хизматлари
АҚШ Афғонистондаги элчихонаси ходимларини эвакуация қиляпти.
Ато Муҳаммад Нур
Ато Муҳаммад Нур (дарий тилида عطا محمد نور; 1965 йил Балх вилоятида туғилган) — Афғонистон сиёсий арбоби, ўтмишда – Балх вилояти ҳокими (2004—2018). Афғонистоннинг энг бой одамларидан бири, Афғонистон тожикларининг асосий етакчиси, де-факто Афғонистоннинг бутун шимолий қисмини назорат қилади.
Пуштунлар Исроилнинг йўқолган қабиласими?
Бугунги кунда 45 миллион кишига яқин бўлган пуштунлар асосан Покистон ва Афғонистонда, шунингдек, Эрон ва Ҳиндистонда яшайди. Анъанага кўра, улар яҳудий урф-одатларини сақлаб қолган Бану Исроилнинг йўқолган қабилалари ҳисобланади.
«Толибон» Афғонистондаги олтинчи вилоят марказини қўлга олди
«Толибон» ҳаракати Афғонистон шимолидаги Саманган вилояти маркази – Айбак шаҳрини назорат остига олди, деб хабар қилди душанба куни ғарб оммавий ахборот воситалари, шу вилоят губернатор ўринбосари Сефатулла Саманганийга таянган ҳолда.
Россия Марказий Осиёга қўшимча кучлар ташлаяпти
Сергей Шойгу минтақавий муаммоларни жамоавий ҳал қилиш лозимлигига ишончи комил.
Афғонистондаги жанглар: тинч аҳоли ҳаммадан кўп азият чекяпти
БМТ Афғонистондаги жанг қилаётган томонларни тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун кўпроқ ишлар қилишга чақирди ва "тартибсиз" отишма ва ҳаво рейдларининг оқибатлари "ҳалокатли" бўлади" деб огоҳлантирди.
«Толибон» Афғонистоннинг 4 та вилояти марказини қўлга олишга уринмоқда
«Толибон» ҳаракати гуруҳлари Ҳирот, Ҳилманд, Қандаҳор ва Тоҳар вилоятларининг йирик шаҳарларига ҳужум қилмоқда
Афғонистон: тинч аҳоли ўртасида мисли кўрилмаган қурбонлар
«Толибон» ва Кобул маъмурияти куч тизимлари ўртасидаги жанговар ҳаракатлар кучайиши оқибатида май ва июн ойларида 2400 га яқин тинч афғон аҳолиси ўлдирилди ёки яраланди, бу 2009 йилдан бери икки ой ичидаги энг юқори кўрсаткич, деб хабар қилди душанба куни БМТ.