Нурмагомедов Эрдўған билан учрашди
Россиялик аралаш услубдаги жангчи (ММА) Ҳабиб Нурмагомедов Туркия президенти Эрдўған билан Истанбул шаҳридаги янги аэропортнинг очилиш маросимида учрашди, деб хабар берди ТРТ телеканали. Спортчи Instagram саҳифасида ўзининг турклар етакчиси ва унинг рафиқаси билан тушган суратини жойлаб, «Сиз билан танишганимдан жуда хурсандман» деб ёзиб қўйди ва #Alhamdulillah хештегини қўйди.
Ҳабиб барча исламофобларни ҳам нокаут қилди
Ҳабиб Нурмагомедов UFC жаҳон чемпиони унвони учун бўлиб ўтган жангининг тўртинчи раундида ушбу унвонни ундан тортиб олиш учун даъвогарлик қилгану, сўнг Ҳабибдан раҳм-шафқат сўраган Конор Макгрегор устидан бўғиш усули билан ғолиб чиқди.
UFC, ММА ва… Ислом
Мақоланинг бундай номланиши тасодифан эмас, чунки бугунги кунда ММА ва UFC каби ўта урф бўлган қисқартмалар ортида нималар ётишини билмайдиган одамларни топиш жуда ҳам қийин. Спортнинг мазкур қонли турида қатнашчиларнинг майиб мажруҳ бўлишидан виждони азобланмаган ҳолда катта миқдорда фойда олиш мумкин бўлган «олтин кони» топган масс-медиа хўжайинлари билан боғлиқдир бу.
Йил жанги: Ҳабиб Нурмагомедов Конор Макгрегор устидан ғолиб чиқди ва UFC чемпиони унвонини ҳимоя қилди
Енгил вазндаги UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ўз унвонини биринчи марта ҳимоя қилди. Доғистонлик жангчи тўртинчи раундда бўғиш усули ёрдамида рақибини таслим бўлишга мажбур қилиб, ирландиялик Конор Макгрегор устидан муддатидан олдин ғалабага эришди.
Доғистон қишлоқларидан биридаги мактабга Ҳабиб Нурмагомедов номи берилади
Аралаш жанг услуби (UFC) бўйича россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедовнинг ирландиялик Конор Макгергорга қарши жангига саноқли кунлар қолди. Учрашув 6 октябрь куни Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади.