close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Ислом

Ислом (878)

«Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сиз учун Исломни дин деб рози бўлдим». (Моида сураси)

Шанба, Май 01 2021

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини бу улуғ кечани топишга ва унинг баракотларидан баҳраманд бўлишга ундашлари ҳақидаги ҳадислар жуда кўпдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам гоҳида бу улуғ кечанинг фазилатини сифатлаб, саҳобаларини уни топишга тарғиб қилганлар: “Ким “Қадр” кечаси имон билан ва савоб умидида тунни қоим қилса, унинг олдинги гуноҳлари кечирилади (Бухорий ривояти, 1802-ҳадис).

Сешанба, Апр 27 2021

Бу шундайин динки, ўз номига муносиб равишда одамларни адолат, яхшилик, эҳсон, раҳмдиллик, меҳр-шафқат, ўртачалик, мўътадиллик, эзгуликка буюради. Зулм, истибдод, фасод, ёмонлик, душманлик, бузғунчилик, тажовузкорликдан қайтаради.

Душанба, Апр 26 2021

«Закот» сўзи луғатдда покланиш, ортиш, ривожланиш маъноларини ифодалайди. Истилоҳда эса, белгиланган миқдордаги молнинг маълум қисмини, шартларга биноан, уни олишга ҳақдор бўлган кишига беришдир.

Душанба, Апр 26 2021

Китоб тополмаган ёки китоб ўқишга вақти йўқлар учун

Жума, Апр 23 2021

Бу ҳам Қуръонни ўқиш ва у билан ҳаёт кечиришнинг бир самарасидир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: “Расулуллоҳ инсонларнинг энг сахийси эдилар. Айниқса, Рамазонда Жаброил алайҳиссалом билан учрашганларида сахийликлари янада ортар эди.

Пайшанба, Апр 22 2021

Қуръони каримга эътибор - Аллоҳ билан алоқа қилишнинг калити. Қуръонни бошқалар билан дарс сифатида ўрганиш эса, унинг маъноларини тадаббур қилиш ва тушуниш демакдир. Бу ҳам яхшилик ва тақво йўлидаги ҳамкорликнинг бир кўриниши саналади. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун Қуръонни дарс сифатида ўрганишда Жаброил айлаҳиссаломни танлади.

Чоршанба, Апр 14 2021

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир гуруҳ одамлар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга:

Шанба, Апр 10 2021

Ҳидоят элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам мавжудотлар ичида Аллоҳни энг кўп билувчи ва Унинг буйруқларини бажо келтиришда энг пешқадами бўлганлар. У зот Аллоҳга бандалик қилиш поғонасидан шу даражада юқори кўтарилганки, бу мақомнинг энг чўққисигача етиб, ҳеч қайси мавжудот етиб бора олмаган мартаба ва манзилларни забт этганлар. Яъни, Аллоҳ таоло У зотнинг олдинги-ю кейинги гуноҳларини мағфират қилган.

Жума, Апр 09 2021

Мусулмонларнинг катта қисмини ташкил этувчи аҳли суннат вал жамоат ақида борасида асосий нуқталарда барчалари иттифоқдадирлар. Лекин Аллоҳ таолони васф этувчи баъзи оят ва ҳадислар талқинида ҳижратнинг икки юзинчи йилларига келиб баъзи тоифалар чиқа бошлади.

Чоршанба, Апр 07 2021

Рўза дастлаб Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи мунавварага ҳижрат қилганларидан кейин орадан бир ярим йил ўтгач - яъни ҳижратнинг ўн саккизинчи ойи, шаъбон ойининг ўнинчи кунида, қибла Байтул Мақдисдан Каъба тарафга ўзгарганидан кейинги ойда фарз қилинган.

Сешанба, Апр 06 2021

Шариат рухсат берган ихтилофлар ҳам ўз-ўзидан юзага келавермаган. Ҳар ким бу борада хаёлига келган нарсани айтиб, қилавермаган. Бу ишларнинг барчаси тартиб-қоида билан, одоб-ахлоқ билан йўлга қўйилган. Бора-бора уламоларнинг фиқҳдаги хилофлари бўйича алоҳида илмий йўналиш пайдо бўлди.

Сешанба, Апр 06 2021

Ислом динининг илк даврларидан бошлаб ҳаром ва ҳалол бир-биридан ажратилган, фарқлари Аллоҳ ва унинг Расули томонидан баён қилиб берилган эди.

Сешанба, Апр 06 2021

Биродарим, Аллоҳга иймон бутун Ислом ақидасининнг ўзи эканлигига ишонганингдан кейинги вазифанг, Аллоҳ таолони бир деб ҳисоблаш (Тавҳид) Унга иймон келтиришнинг ўзи экангилигини ўрганишдир. Ҳақни тавҳиддан айириш куфр, ширк, ёмонлик, гуноҳ ва буюк бир зулм ва телбалик бўлади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase