
Ислом (878)
«Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сиз учун Исломни дин деб рози бўлдим». (Моида сураси)
Подкатегории
Ширк шахс ва жамиятга қатор зарарлар келтиради. Ширк инсоният учун бир зиллатдир
Аллоҳ жалла шаънуҳу «Жумуъа» сурасида: «Эй, иймон келтирганлар! Қачон жумъа куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», деган (9-оят).
Ушбу ояти карима Жумъа намозининг фарзлигини баён қилувчи оятдир. Бунга Ислом умматидан ҳеч ким хилоф қилмайди.
...Қурбонлик Аллоҳ таолога атаб қилингани учун уни соғ-саломат, ҳеч бир нуқсонсиз бўлишига уриниш Аллоҳ таолога нисбатан юксак одобни кўрсатади. Қурбонликнинг гўшти ҳам, қони ҳам Аллоҳ таолога керак эмаслиги ва етмаслиги аниқ. У зотга фақат тақво етади, холос. Гўшти ва қони етмаса ҳам, қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг айбу ноқсонсизини топиш эса, тақвонинг баркамоллиги учун уринишдир...
Аллоҳ таоло ҳақиқат ва адолат меъёрларини, динига омонатдор қилиб қўйган раббоний уламолар ва ҳидоятдаги имомлар қўлида мезон қилиб қўйди. У меъёрлардан бошқа барча нарса ҳалокатга элтувчи нафсу ҳаво, қоронғу зулмат, зўравонлик, зулм, бўҳтон ва тажовуздир.
Ислом таълимотларининг барчаси, шариат аҳкомларининг ҳаммаси инсонни мукаммал бахт-саодат билан таъминлашга қаратилгандир. Бу ҳақиқатни тушуниб олишимиз учун «Исломнинг мақсадлари нималардан иборат?» деган саволга жавоб беришнинг ўзи кифоя.
Ўзи буюк ва исмлари муборакли бўлган Аллоҳ таоло айтди: «Мен Қиёмат Кунига қасам ичурман. Ва Мен маломатгўй нафсга қасам ичурманки ...» (Қиёмат: 1, 2).
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бир халифа ўлганда ихтилоф бўлади. Аҳли Мадийнадан бир киши Маккага қочиб чиқади. Бас, унинг олдига аҳли Маккадан одамлар келиб, ўзи истамаса ҳам, уни чиқариб, Рукн ва Мақом орасида унга байъат қиладилар.
Аллоҳга ҳамду санолар, Аллоҳнинг расулига, у зотнинг оли асҳобларига ҳамда Қиёматга қадар у зотга эргашганларга салоту саломлар бўлсин. Ва баъд:
Имомга эргашганлар эргашиш вақтларига кўра мудрик, лоµиқ ва масбуқ бўладилар.
Ушбу сарлавҳа қилиб олинган масала ўзаро ихтилофларнинг энг машҳурларидан бири десак, муболаға қилмаган бўламиз. Албатта, бизда бу масала айни шу тарзда ўртага қўйилгани йўқ. Балки намозда «омийн»ни овоз чиқариб айтиладими ёки йўқми, тариқасида қўйилди.
Баъзиларга бобнинг номи ғалати кўриниши мумкин. Кўплар олимлик ҳақида гап кетганида “камтарлик” қилиб “Талабаликдан ўта олмаймиз”, дейишади. Яъни, ақл-заковати “талаба”лигича қолиб кетган. Шубҳасиз, бундай кишилар ғайратсиз одамлардир.
Ислом ваҳий динидир. Аллоҳ бу динни қиёматга қадар давомий қилди. Бу дин олимлари пайғамбарлар меросхўрларидир. Демак, улар Пайғамбар ахлоқи билан зийнатланган бўлиши лозим.