
Ислом (878)
«Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сиз учун Исломни дин деб рози бўлдим». (Моида сураси)
Подкатегории
Қатъий далиллар билан собит бўлган кичик ва катта гуноҳларни ҳалол дейиш куфрдир. Гуноҳни енгил ҳисоблаш, уни мубоҳ деб билиш ҳам куфрдир.
Бизнинг наздимизда раҳбарлик мерос билан эмас, балки адолатли ва солиҳ инсонлар танлови билан собит бўлади. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)нинг раҳбарлигини тўғри деган барча уламолар шу фикрга келган.
Баъзи фақиҳлар айтади: “Бидъат куфр, бидъатчи кофирдир. Чунки бидъат ҳаром. Ким бунга эътиқод қилса, ҳақиқатда уни ҳалол санаган бўлади ва кофир бўлади”. Баъзи фақиҳлар айтади: “Бидъатчи кофир эмас. Бунинг далили Абу Ҳанифадан (розияллоҳу анҳу) нақл қилинган ривоят, яъни Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ) айтди: “Ҳавои нафс аҳлларининг гувоҳлиги қабул қилинади”.
Бизнинг наздимизда раҳбарликка сайланадиган киши гуноҳсиз бўлиши шарт қилинмайди. Балки бегуноҳлик пайғамбарлик шартидандир. Чунки пайғамбарлик хабарлар ва одатлар ҳамда табиий хусусиятлардан ташқаридаги мўъжизаларга боғланган.
Қурбонлик қурбон ҳайити кунлари сўйиладиган ҳайвондир. Фуқаҳолар истилоҳида қурбонлик «Махсус ҳайвонни махсус вақтда сўйишдир». Қурбонлик шариатга иккинчи ҳажрий санада киритилган. Ҳанафий мазҳаби бўйича қурбонлик қилиш вожибдир.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «(У олов ичидан саломат чиқди) ва деди:
Пайғамбаримиз (с.а.в.) бундай деганлар: “Кўз тегиши ҳақдир” (Бухорий, Мишкотул-Масобих, ж. 11, с. 494, Ҳ ;:4432).
Абу Атиядан ривоят қилинди: «Молик ибн ал-Ҳувайрис масжидларимизга келиб бизлар билан суҳбатдош бўлиб турар эди. Бир кун намоз вақти киргач, унга: «Олдинга ўт!» дедик. Шунда айтди: «Бирорталарингиз олдинга ўтсин, мен нима учун олдинга ўтмаганимни сизларга айтиб берайин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Кимки бир қавмни зиёрат қилса, уларга имом бўлмасин. Уларга ўзларидан бирор киши имом бўлсин», деганларини эшитганман».
Таърифи: [Аимма] сўзи луғатда "бошқалар эргашадиган кишилар" маъносини англатади (Ас-Сиҳоҳ. Лисонул араб. [ҳамза, м, м] моддаси.). Яъни халқ яхшилик ёхуд ёмонлик йўлида, ихтиёрий ё мажбурий тарзда эргашадиган шахслар - имомлардир.
Кимгаки, намозда бошқа кишининг иқтидоси дуруст бўлса, унга шу намозда имомлик жоиз. Агар шундай бўлмаса, демак унинг имомлиги дуруст эмас. Иқтидо дуруст бўлишининг шартлари юқоридаги фаслларда баён қилинди. Оллоҳ тўғриликка йўлловчи Зотдир.
Исломнинг бешинчи рукни бўлмиш ҳаж ибодати ҳам нафс поклиги ва ахлоқ сайқалига катта таъсири бор омилдир. Бу маънони Қуръони Каримда ҳаж ҳақида келган оятларнинг баъзисига назар ташлаш билан фаҳмлаб олсак бўлади.
Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида:
Илм зарур амални зарурмасидан, афзалини афзалмасидан, саҳиҳини фасодидан, мақбулини мардудидан, суннатини бидъатидан ажратиб беради ва шариат назарида ҳар бир амалнинг ўз баҳоси бордир.
...Эркак кишининг аврати киндиги остидан то икки тиззасининг остигачадир. Бу ҳукмнинг далили қуйидагилар: