
Ислом (878)
«Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сиз учун Исломни дин деб рози бўлдим». (Моида сураси)
Подкатегории
Тирикларнинг дуо ва садақаларидан ўлганларга манфаат бордир.
Аллоҳ таоло: «Сиз одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Амри маъруф қиласиз, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз», деган. Ислом уммати ўзи ҳақида билиб қўйиши зарур бўлган ҳақиқатлардан бири–бу умматнинг одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат эканлигидир.
Бу буюк имомнинг асл исмларини кўпчилик билмайди ҳам. Аммо ҳамма Имоми Аъзам, яъни «улуғ имом», «катта имом», деб номлайди. Ҳақийқатан ҳам, у киши бунга сазовор зотдирлар. Зар қадрини заргар билади, деганларидек, у кишининг қадрларини ҳам уламолар, имомлар биладилар.
— Устоз, бугунги суҳбатингизни закот ибодатига бағишласангиз. Кундан-кунга ўзгариб бораётган ҳаётимизда айнан мана шу ибодат ҳақидаги билимларга бўлган эҳтиёжимиз ортиб бормокда...
Мусулмон уламоларининг наздида куфрнинг энг ёмон тури муртадликдир. У, киши Аллоҳнинг ҳидоятидан сўнг Исломдан чиқишидир (Аллоҳ сақласин).
Исломга чақирувчи ва дин фойдаси учун ҳаракат қилувчи ҳар бир инсон шу йўлдаги мақсад ва ниятларини ростгўйлик ила текшириб чиқиши ва ўзини ўзи алдамаслиги, Роббисига нисбатан ёлғончи бўлмаслиги керак. Имоми Ғаззолий амалдорлик, шуҳрат, одамлар мақтовини яхши кўришдан иборат бўлган фитналарни зикр қилгач бундай деганлар:
Исломнинг бутпарсатликдан ва аҳли китобдан фарқи тавҳидни ўзига шиор қилишидир. Исломни машҳур қилган ҳам унинг бир тавҳид дини эканлигидир, Исломнинг мазмунини шу икки жумла англатади ва кимки уларни сўйласа, Исломнинг эшигидан кирган бўлади. Бу икки жумладан биринчиси "Аллоҳдан бошқа тангри йўқлигига шаҳодат", иккинчиси эса "Муҳаммаднинг Аллоҳнинг элчиси эканлигига шаҳодатдир".
Аллоҳ таоло бандаларидан бирортасини куфрга ҳам, имонга ҳам мажбурламаган. Уларни мўмин ёки кофир этиб яратмаган. Лекин уларни шахс (куфрни ҳам, имонни ҳам қабул этувчи) қилиб яратган. Имон ва куфр бандаларнинг феъли (амали)дир. Аллоҳ таоло илми ва сифати ўзгармасдан, ким кофир бўлса, унинг кофирлигида кофирлигини билади. Кейин у имон келтирса, мўмин бўлса, унинг мўминлигида мўминлигини билади.
Намоздан фориғ бўлгач, имом учун икки ҳолатдан бири бўлади: ё адо қилган намозидан сўнг белгиланган суннат намози бўлади ёки суннат намози бўлмайди. Имом фарздан сўнг суннати йўқ бомдод ва аср каби намозлардан фориғ бўлгач, хоҳласа, ўрнидан туради, хоҳласа, жойида дуо билан машғул бўлади.
Ислоҳ ўринлари борасидаги муҳим афзалликлардан бири жамият биносидан аввал шахс биносига, бошқача айтганда тартиблар, ташкилотларни ўзгартиришдан аввал ўзни ўнглашга эътибор қаратмоқдир. Нафслардаги нарсани ўнглаш бўлган Қуръоний таъбирни ишга солмоқ энг афзалдир.
Қачонки, Аллоҳ мўминлар орасида бирор олимнинг шон-шуҳратини ёйса, албатта, у олимлардандир. Шунингдек, одамлар унинг эгаллаган илмига муҳтож бўлсалар, олим ва бошқаларга камтарлик билан муносабатда бўлишни ўзига лозим тутади. Олим илмда ўзи билан тенг шахсларга нисбатан камтар бўлса, уларнинг қалбларида унга нисбатан муҳаббат пайдо бўлади, уни яқин кишисидек яхши кўрадилар. У йўқ пайтда эса, уларнинг қалблари соғиниб қолади.
Аллоҳ таоло: «Ва сизлардан фақат зулм қилганларнинг ўзигагина етмайдиган фитнадан сақланинг. Ва билинки, албатта, Аллоҳнинг иқоби шиддатлидир», деган.
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ота-оналари куфрда ўтишган. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Абу Толиб ҳам куфрда ўтган.