close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
29.05.2025 09:43

Нега одамлар эшакка эргашади?

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият

Дажжолнинг фитнаси ҳақида Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам) жуда кўп огоҳлантирганлар. Ҳадисларда айтилишича, Дажжолнинг пешонасига кофир деб ёзилган бўлади, лекин шунга қарамай, унга кўплаб одамлар эргашади. Бу воқеа инсоният учун энг оғир фитналардан бири бўлади.

13.11.2024 16:45

Яҳудий хронологиясига кўра, милодий 1237 йилда дунё яратилишидан олтинчи минг йиллик бошланди. Бу эсхатологик, яъни Масиҳнинг келиши даври деб ҳисобланади.

24.10.2024 14:49

Ўйинчоқ

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил

Евангелизм глобал Америка гегемониясининг диний тамал тошидир. Бугунги кунда 100 миллиондан ортиғи АҚШда, жами дунёда 500 миллиондан ортиқ христиан евангелист борлиги тахмин қилинмоқда. Католик, православ каби мазҳабларнинг етарли эмаслигини иддао қилиб юзага келган, аслида яҳудий бўлган кишилар томонидан янги ақида шакли сифатида ташкил этилган христиан мазҳабидир. Яъни динга алоқаси бўлмаган одамлар тарафидан тузилган ва тўқиб чиқарилган бир мазҳабдир.

14.04.2024 14:47

Исфаҳон (Асбаҳон) яҳудийлари

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу

«Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Дажжолга Асфиҳоннинг яҳудийларидан етмиш минги тайлисонларни кийиб олиб эргашадилар», дедилар». (Муслим)

24.02.2024 20:47

Охир замон дажжол каззоблари

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Охир замонда дажжол каззоблар бўлади. Улар сизларга сизлар ҳам, ота-боболарингиз ҳам эшитмаган гапларни гапиришади. Улардан эҳтиёт бўлинглар, улар сизларни адаштириб, фитнага солиб қўйишмасин», дедилар» (Имом Муслим ривоят қилган).

25.01.2024 12:33

Россия Федерациясида тақиқланган Ғарб, Украина ва ЛГБТ одамларини одатий тарзда боғлаб, Патриарх Кирилл Федерация кенгашини Дажжолга қарши курашга чақирди.

17.12.2023 20:05

Дажжолнинг, Яъжуж ва Маъжужнинг чиқиши (пайдо бўлиши), қуёшнинг мағрибдан чиқиши, Исо алайҳиссаломнинг осмондан тушишлари ва саҳиҳ хабарларда келган қиёматнинг бошқа белгилари ҳақдир, бўлажакдир. Аллоҳ таоло хоҳлаган бандасини тўғри йўлга бошлайди.

25.11.2023 23:59

Маърака: Дажжол билан уруш...

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Маърака кунида мусулмонларга Имом Маҳдий ва Исо пайғамбар алайҳимассалам пешволик қилишади, яҳудийларга эса бир кўзли Масиҳ Дажжол бошлиқ бўлади... Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтади: «Яҳудийларга қарши жанг қилишдан мурод: бу қачонки, Дажжол чиқиб ва Исо тушган вақтда содир бўлади».(«Фатҳул Борий», 6/610) Ибнул Мулқин айтади: «Ҳадисдаги: «Яҳудийларга қарши жанг қиласизлар», деган сўзидан мурод: Исо нозил бўлган вақтдир, ўша вақтда мусулмонлар у киши билан бирга бўлади. Яҳудийлар эса Дажжол билан бирга бўлади».(«ат-Тавдиҳ ли-шарҳил жомеъ ус-саҳиҳ», 17/663)
Дажжол ер юзини кезиб яҳудийлар билан то Фаластиндаги Луд шаҳрининг дарвозасига келганда дарвоза ёпиқ бўлади. Дарвозанинг нариги тарафида Исо алайҳиссалом мусулмонларга дарвозани очишга амр қилади, дарвоза очилганда Дажжолнинг кўзи Исо алайҳиссаломга тушган заҳоти; у сувда эриган туздай эрий бошлайди ва қочади, яҳудийлар урушга қуролланган бўлади ва уларнинг аксари жангсиз енгиладилар; чунки ҳар бир кофир Исо алайҳиссаломнинг нафасини ҳидлаганида ўлади...

15.11.2023 20:53

Луд шаҳри ҳақида

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу

Мужаммаъ ибн Жофия (р.а)дан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассалом дедилар: "Дажжолни Ибн Марям Луд (Шом ёки Фаластиндаги жой номи) дарвозаси олдида ўлдиради". (Термизий ривояти. Саҳиҳ).

09.11.2023 21:30

Фаластин ерларининг аксар ери «харож ери», деб ҳисобланади, яъни тортиб олинган, у ислом умматининг қиёматгача вақф ерларидир. Бунга энг ёрқин далил мусулмонлар фатҳ қилгандан бошлаб ислом тарих давомида токи ХХ асргача харож тўлаб келгани маълумдир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase