
Тазкия (300)
Руҳий-маънавий қисм «тазкиятун-нафс» – «нафсни поклаш» деб аталиб, унда мўминларнинг нафсларини, яъни шахсиятларини поклаш, уларга фазийлатларни касб қилдириш ва разолатлардан холий қилиш киради.
Шанба, Окт 13 2018
Диндор бўлиш қийин. Ақл бовар қилмайдиган даражада қийин. Бу фақат бир қарашдагина, илоҳий нарсаларга қўлинг текканда ва Аллоҳнинг амрларига риоя қилиш истаги билан ёнганда осон ва оддий бўлиб кўриниши мумкин. Лекин амалда одам ўзи билан уйғунликда қолиши осон эмас.