Украина Мудофаа вазирлиги уруш пайтида Россия қуролли кучларининг йўқотишлари тахминан 5300 кишини ташкил қилганини айтди. Ҳисоботда бу рақамда ярадорлар ва маҳбуслар бор-йўқлиги аниқланмаган. Ушбу маълумот мустақил равишда тасдиқланмаган.
Халқаро тхэквондо федерацияси (ITF) ҳарбий ҳаракатлар оқибатида Владимир Путинни қора белбоғдан маҳрум қилди.
Халқаро олимпия қўмитаси спорт федерациялари ва спорт мусобақалари ташкилотчиларига россиялик ва беларуслик спортчиларни иштирок этишга рухсат бермасликни тавсия қилди. Бу ҳақидаги хабар ташкилот сайтида эълон қилинган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури Россия қуролли кучларининг мамлакатда ўтказган махсус амалиёти туфайли уйини тарк этган Украина фуқароларига озиқ-овқат ёрдами кўрсатиш амалиёти бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот баёнотига таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда.
Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Боррел Путиннинг тўхтатиб турувчи кучлар ҳақидаги қарорини “масъулиятсизлик” деб атади.
Генерал-майор Конашенков: Россия Киев томонидан Донбас аҳолисини йўқ қилишга чек қўйиши керак эди
Путин янги санкциялардан сўнг Ғарб давлатларини “ёлғон империяси” деб атади
Россия Банки валюта интервенцияларини тўхтатди. 28 февраль куни улар амалга оширилмади. Бу ҳақида МБ раиси Эльвира Набиуллина ўз чиқишида маълум қилди, дея хабар беради РБК.
Маълумотлар Россия Федерацияси ва АҚШнинг ҳарбий раҳбариятига яқин манбалардан тўпланган. 26 февраль куни Россия ҳарбий раҳбарияти Украинага қарши ҳужумда жадал ривожланмаётганидан ҳафсаласи пир бўлди. Шу билан бирга, Россия шу пайтгача мавжуд ҳарбий кучларнинг атиги 50 фоизини жангга ташлади, деди АҚШ Мудофаа вазирлигидаги суҳбатдош Bloomberg га.
Кучли қарши ҳужум билан Украина қўшинлари Донецк вилоятидаги Волновахани қайтариб олди.
Хитой Россия Президенти Владимир Путиннинг Россия ядровий кучларини юқори жанговар тайёргарликка қарор қилганидан кейин вазмин бўлишга чақирди.
Россия босқинчилари Харьковни “Град”залпли-ракета тизимидан ўққа тутди, деди Ички ишлар вазирлиги раҳбари маслаҳатчиси Антон Геращенко.