Афғонистон диний уламолари Ассамблеяси мамлакатда ҳокимиятни қўлга олган толиблар ҳаракатини қизларнинг таълим олишидаги барча чекловларни бекор қилишга ва улар учун мактабларни қайта очишга чақирган баёнот чиқарди. Бу ҳақда TOLOnews телеканали хабар бермоқда.
ош прокуратура: январ ойидаги тартибсизликларда 12 уюшган жиноий гуруҳ иштирок этди. Гуруҳларнинг 23 аъзоси, шу жумладан тўртта жиноий авторитет ҳибсга олинган.
АҚШ ва Европа Иттифоқининг Россияга нисбатан санкцияларини кучайтириши фонида Москвада Эрон-Россия кенг қамровли савдо конференцияси бўлиб ўтди, унда Эроннинг IRNA ахборот агентлиги хабарига кўра, Эроннинг 70 нафар вакили ва Россия томонининг уч юз компанияси раҳбарияти иштирок этди.
Ўзини одамларга кўз-кўз қилиш, улардан мақтов эшитиш пайида бўлиш риёдир. Риё ҳар қандай амални ҳабата қилади: риёкор машаққат чекиб ишлаган ажр-савобларидан айрилади. Бу ҳам етмаганидек, хўжакўрсинга амал қиладиган кимса қиёмат куни оғир аҳволда қолади. Хусусан, Қуръон ўқиётган инсон ниятини холис қилмаса, оқибати яхши бўлмайди.
Россия Президенти Путиннинг собиқ ёрдамчиси Владислав Сурков уй қамоғига олинган. Бу ҳақида Твиттерда Россия Федерацияси Давлат Думасининг собиқ депутати Илья Пономарев маълум қилди.
Мухолифат номзоди Покистон мусулмонлар лигаси раҳбари ҳисобланади. Покистон мусулмон лигаси (PML-N) раҳбари Шаҳбоз Шариф Покистоннинг янги Бош вазири этиб сайланди.
Кўпчилигимиз учун Рамазон маънавий аҳамиятини йўқотади ва ибодат қилишдан кўра механик машқларга айланади. Биз зомби каби тонгдан шомгача рўза тутамиз, чунки атрофимиздаги ҳамма рўза тутади. Биз бу қалбларимизни ёвузлик ва гуноҳлардан тозалаш вақти эканлигини унутамиз.
Ислом мамлакатлари бўйича маълумотлар
...Христианликдан фарқли ҳолда Исломда ҳижоб эркакнинг аёл устидан ҳукмронлик белгиси эмас; Яҳудийликдан фарқли ҳолда у зодагон эрлик аёлларнинг ўзига хос ажратувчи белги ҳам эмас. Ҳижобнинг Исломдаги маъноси фақатгина аёлни унинг шаънига бўладиган тажоввуздан сақлашдир.
Мусулмон рўзаси кўпинча ўзига чизилган карикатурага айланиб кетади. Қуёш ботар экан, куни билан ҳеч нарса емаган баъзи мусулмонлар дастурхонга шундай ташланадики, уларнинг қатъий тийилишларининг ягона ёрқин натижаси – узоқ кутилган тўйиб овқатланиш соати ҳисобланади.
Дўстим билан араб ресторанларидан бирида ўтирардик. Ресторан одамга тўла. Атрофимизда асосан мусулмонлар. Мендан унча узоқ бўлмаган жойда, яхши кийинган эр-хотин официантни чақириб, қолган овқатни идишга солиб беришини сўрашди. У бир нечта идишларни олиб келади.
Ҳамма нарса қимматидан бўлиши керак, ҳар хил таомлар, ифторга келган одамларни ҳайрон қолдириш керак. Негадир улардан кейинчалик фойда оладиган бой ва бадавлат кишиларни ифторликка чақирадилар.