
ИсламОнлайн.Уз
Шариати Исломийя жамиятнинг ишларида-ибодатларидан, муомалаларидан, одобларидан ғофил бўлиб қолмайди, балки у шахсни жамият биносининг ғишти ёки тирик жасаднинг бир аъзосидек қабул қилади.
Саъд ибн АбуВаққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Албатта, мен Аллоҳ азза ва жалла йўлида қон тўккан биринчи кишиман. Албатта, мен Аллоҳ йўлида ўқ отган биринчи кишиман. Ўзимни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан бир гуруҳда душманга қарши курашаётганимни кўрганман. Ўшанда биз дарахт ва ток баргларидан бўлак ҳеч нарса емасдик. Ҳатто оғизларимиз чети яра бўлиб кетган. Ҳар биримиз худди қўй ва туя каби ҳожат чиқарарди. Бани Асад мени динда маломат қила бошлади! (Агар улар айтаётган гап рост бўлса,) у ҳолда мен (яхшиликдан) аниқ маҳрум бўлибман, зиён кўрибман, амалим бекор кетибди”.
Қутуриш - ҳайвонлар ва одамларда учрайдиган, асаб тизимининг оғир шикастланиши билан кечадиган ўта хавфли юқумли вирусли касалликдир. Одамлар учун касаллик манбаи бўлиб: қутурган уй ҳайвонлари - ит, мушук, сигир, от, эшак, чўчқа, ёввойи ҳайвонлардан - чиябўри, тулки ва бўрилар кемирувчилар ҳисобланади. Одамларга қутуриш касаллиги 90-95 % ҳолатларда итларлардан юқади.
Дин бор ва у бизга керак. Биз мустаҳкам пойдеворга эга динни қўллаб – қувватлаймиз. Пойдевор мустаҳкам: бироқ бу пойдевор устига қурилган уй узоқ асрлар давомида унитилди. Баъзи жойлари чириди, бироқ ҳеч ким бу бинони таъмирлашга унамади, бунга эҳтиёж сезмадилар. Аксига олиб ғайритабиий таъсирлар, тушунчалар, диний ўйдирмалар бу бинога янада қаттиқ зарар етказди. Бугун бу бинога ҳеч ким яқинлашмайди, ҳеч ким уни таъмирламайди. Бироқ, ундаги ёриқ жой вақт ўтган сари очилиб кенгайиб бормоқда ва бир кун келиб мустаҳкам пойдевор устида бошқа уй қуриш зарурати юзага келади.
2/206 Мунофиққа Аллоҳдан қўрққин дейилса, уни кибру ҳаво тутади. Жаҳаннам унга етарлидир.
Қонуннинг таърифи
Ҳар ишда мустақил бўлай десангиз, доимо керакли ва зарур инсонга айланишингиз даркор. Сизга қанчалик кўп суяниб, ишонишса, шунчалик кўп эркка эга бўласиз. Сизнинг кўмагингизсиз амалга ошириш мумкин бўлмаган ишларни одамларга тўла ўргатманг.
Ўрисбоши Путин бошлаган авантура тамоман ўзига қарши натижа берди:
Ислом олами кишининг ўз қусурини кўрмоққа, хатосини тузатмоққа, усулини ўзгартирмоққа йўналтиради.
Амру-маъруф ва наҳий мункар динимизда фарз қилинган амаллардан ҳисобланади. Бундай улкан ибодатнинг ҳам ўзига хос одоблари мавжуд. Ҳар бир ваъз-насиҳат қилувчилар бунинг одобларидан хабардор бўлсалар, қилаётган насиҳатлари манфаатли ва таъсирли бўлади. Қуйида воиз сифатланиши лозим бўлган сифатлар ва билиши ўта муҳим бўлган одобларни баён қиламиз.
Рамазон улуғ ой бўлиб, унинг кунлари баракотлидир. Рамазон ўн бир ойнинг султони ҳисобланади. Бунинг сабаби шуки, Рамазон ойи бошидан то охиригача тоат-ибодатларга бой бўлганлигидир. Бошқа ҳеч қайси ойда бундай ҳол кузатилмайди. Бу раҳмат ва мағфират, дўзахдан озод этилиш бўлган Рамазон ойида Аллоҳ таолодан барчамизнинг гуноҳларимизни кечиришини сўраймиз.
Ислом ақидасида Қуддуси шарифнинг диний томондан эътиборли мақоми бордир. Бу фикрга мусулмонларнинг барча тоифалари, мазҳаблари ва қарашлари ҳамфикр бўлганлар. Демак у бутун бир умматнинг ижмоъсидир. Мусулмонларнинг барчалари Қуддуси шарифни ҳимоя қилишни вожиб деб билишлари, уни қизғанишлари, унинг муқаддасотларини, ҳурматли жойларини ҳимоя қилишлари, унинг ҳимояси йўлида ва унга тажовуз қилганларга қарши бору йўғлари билан кураш қилишни лозим тутишлари ҳайратланарли иш эмасдир.
Жорж Вашингтон университети ҳузуридаги Марказий Осиё тадқиқотлари дастури майдончасида Ўзбекистонда диний эркинликларни таъминлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирларга бағишланган онлайн-брифинг ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.